yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar

Турмушнинг тўрт тиргаги
Ўткир Ҳошимов
Ўзбек адабиётининг атоқли намоёндаси, ўзбек нашрчилигини юксакликка олиб чиқа олган севимли адибимиз, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг вафот этганига бир ярим йилча вақт бўлди. Адибимиз 2013 йил, 24 майда вафот этган эди. У 71 йиллик умри давомида китобхонларга ажойиб романлар, қиссалар, драматик асарлар, саёҳатномалар, публицистик мақолалар қолдирди.
Бундан ташқари, Ўткир Ҳошимов ҳикоялар устаси ҳам эди. Умрининг сўнгги ойларида у ҳикояларини бир тўплам қилиб, китобхонларга тақдим этиш ниятида тинмай ишларди. Афсуски, бу ишни охирига етказишга умри бевафолик қилди. Нашриётимиз унинг ана шу бошлаган ишини давом эттириб, адиб ҳикояларини бир муқовага жамлади. Бизга бу ишда адибнинг рафиқаси, адабиётшунос Ўлмасхон Ҳошимова яқиндан ёрдам берди.
- 83
- 150

Боғи эрам
Исажон Султон
Исажон Султоннинг ушбу тўпламидан жой олган қиссаси ўзбек оналарининг мангу таъзимга сазовор инсоний фазилатлари, руҳияти ҳақида. Асар оддий ўзбек оиласида дунёга келган қизалоқнинг болалик давридаги бегубор уй-хаёлари, таассуротларининг бетакрор баёни билан бошланади.
- 111
- 324

Бу ажиб дунё
Наим Каримов
Атоқли шоир, ёзувчилар ҳаёти ҳам ажойиб воқеалар, унутилмас учрашувларга бой бўлиб, улар ҳақида эсланганда ёки хотиралар битилганда гўзал бир асардек севиб ўқилади.
Ушбу китобдан ўрин олган Фитрат, Чўлпон, Ойбек, Ғафур Ғулом каби ҳассос адиблар ҳаёти билан боғлиқ ажабтовур ҳикоя, киносценарий ва песалар ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Шунингдек, собиқ шўро даврида қатағонга учраган ўзбек зиёлиларининг оғир тақдирларидан ҳикоя қилинади.
- 212
- 732

Ажаб дунё
Тоҳир Малик
Одам умрини табиат фаслларига ўхшатиб сифатлашади. Баҳор – болалик ва ёшлик фасли, умр адоғи эса куз – хазонрезги фаслига қиёсдир. Баҳору ёз имтиҳон фасли, куз эса меваларни териб олиш, умр интиҳосидаги оқибат натижа кўринадиган кимгадир ҳаяжонли, кимгадир ваҳимали, яна кимгадир хатарли дамлардир. Мазкур китобга жамланган асарларда ана шу сўнгги имтиҳон онларидан ҳикоя қилинади.
- 146
- 851

Аянчли қисмат
Ҳусайнхон Орифий
Катта ҳаёт йўлини босиб ўтган Ҳусайнхон Орифийнинг қисса ва ҳикоялари бугунги ёшлар учун тарбия мактабидир. Унинг ўтмиш ҳаётимиздан олиб ёзилган "Аянчли қисмат" қиссасида ўша давр воқеалари ҳаққоний тасвирланади. Ўқувчини тарихда йўл қўйилган хатолардан огоҳлантиради.
Ҳикояларида эса, болалик хотиралари ёрқин ифода этилади.
- 72
- 419