yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar

Осий банда
Одил Ёқубов
ХХ асрнинг улкан адибларидан бири Одил Ёқубовнинг унинг вафотидан сўнг дунё юзини кўраётган бу китобига адибнинг охирги йилларда қаттиқ тер тўкиб ёзган "Осий банда", "хотиралар", "Қарноқ" сингари бадиий асарлари жамланди. Улар алоҳида асар - лар бўлса ҳам, худди бир-бирининг мантиқий давомидай ҳаяжон билан ўқилади.
Уларда адиб турғунлик деб аталган йилларнинг мураккаб, зиддиятли ўта драматик воқеаларини қаламга олади. Ўзи ҳаётда кўрган, билган, бошидан кечирган воқеаларни ҳаққоний бадиий тарихга, Реал шахсларни эса ўзида давр муҳрини ташиган, даврнинг юлдузи ва сайёраси бўлган жозибадор, бадиий гўзал, юксак даражада ибратли бадиий қаҳрамонларга айлантиради.
У яратган ота, Онаизор бадиий тафаккурнинг ноёб мулки, улар бошдан кечирган кўргиликлар ҳақида кўз ёши тўкмасдан ўқиш мумкин эмас. Одил Ёқубов бу асарларни халқ учун ёзган. У ҳамон халқнинг хизматида камарбаста.
- 39
- 171
Барҳаёт сиймолари
Эргаш Очилов
Халқимизнинг машҳур олиму адибларга меҳри бўлакча: хамиша уларнинг номини улуғлаб, илмий-адабий меросини кўз корачиғидай асраб келган, дурдона асарларини қайта-қайта мутолаа қилиб, маънавиятини бойитган, бадиий-эстетик завқ олган. Бу буюк зотларнинг сермазмун ҳаёт йўли ва серқирра фаолияти эса ибрат мактаби ҳисобланади.
Ушбу тўпламда Абу Наср Форобий, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Умар Хайём, Махмуд Кошғарий, Ахмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Юсуф Хос Хожиб, Аҳмад Югнакий, Низомий Ганжавий, Саъдий Шерозий, Жалолиддин Румий, Хофиз Шерозий, Лутфий, Фузулий, Махтумқули, Мулланафас, Мирзо Ғолиб, Фурқат каби Шарқ илм-фани ва мумтоз сўз санъатининг забардаст намоёндалари ҳаёти ва ижоди илмий-оммабоп услубда кенг ва чукур ёритилган.
- 152
- 355

Инсон, онг, ҳаёт
Чори Насриддинов
Маълумки, ижтимоий тараққиёт асосида ҳар турли фалсафий, сиёсий, диний ва бошқа мазмундаги назария ҳамда таълимотлар ўртасидаги курашлар ётади. Илмий ғоялар ҳам шулар сирасига киради ва инсоният дунёқарашининг шаклланишида уларнинг жуда катта ўрни бор.
Муаллиф шундай таълимотлар ва уларнинг ижодкорлари булган олимлар, шунингдек, башариятнинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий камолотини таъминлаган бошқа омиллар ҳақида мулоҳаза юритади. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
- 136
- 480

Танланган асарлар
Исҳоқхон тўра Ибрат
Исҳоқхон тура Ибрат шоир, тарихнавис, тилшунос ва исломшунос» сифатида ўзидан бой мерос қолдирган. Хатнинг ўн етти турида қалам юргизган моҳир хаттот, ўз номида «Матбааи Исҳоқия»ни ташкил этган биринчи ўзбек ноширларидан эди.
Улуғ маърифатпарварнинг ушбу «Танланган асарлар»идан шу пайтгача ўқувчиларга маълум бўлмаган «Мезон ўз-замон» асари, унга яқин янги шеърлари, ўз даврининг долзарб муаммоларига бағишланган публицистик мақолалари ўрин олган. Шунингдек, «Тарихи Фарғона»нинг муаллиф дастқалами асосида кўчирилган мўътабар нусхасидан тайёрланган матни китобхонлар эътиборига ҳавола этилмоқда.
- 146
- 615

Беш томлик асарлар мажмуаси
Ҳамид Олимжон
Оташнинг уйи. Баҳор. Бир чеккадан тоғлар, қирлар яшнаб кўринади. Уйда ёлғиз ўлтирган Гулобод олдига Оташ кириб келади.
- 165
- 667