yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar

Оқ каптарлар
Нурали Қобул
Ватан... табиатдан бошланади. Табиатни ҳис эта олган бола қалбида Ватан туйғуси теран ва бутун шаклланади, ушбу ҳикоя ва қиссаларни ўқиган ўқувчи беихтиёр ҳалол, самимият ва садоқат каби юксак инсоний эътиқодлар хисида ўйлай бошлайди. Инсон она заминнинг бир парчаси эканлиги, унинг тақдирига жавобгар эканлиги ҳақида мушоҳада қила бошлайди.
- 37
- 196

Илонғор подачиси
Азамат Қоржовов
Қўлингиздаги китоб ўзида ғаройиб ва сирли воқеаларни жамлаган детектив, ишқий, мистик ҳамда ҳаётий-маиший йўналишдаги ҳикоялардан иборат. Йигирма йил кутилган фарзандни ўғирлатган она, севимли тулпорини сўйган қассоб қисмати, мотам куни тирилган қиз каби кечмишлар сизда ҳам катта қизиқиш уйғотади.
- 57
- 114

Қоракўз мажнун
Саид Аҳмад
Ушбу китобдан халқимизнинг суюкли адиби, ҳаёти ибратларга тўла, мустаҳкам ирода соҳиби Саид Аҳмаднинг айрим ҳикоялари ўрин олган. Деярли ҳар бир ҳикояда ўқувчи ўзлигини, қалбидаги имон-эътиқод, она-юрт, ўзгаларга ҳурмат, меҳр-мурувват туйғусини йўқотмаган инсонлар билан учрашади, улардан нимадир олади.
- 45
- 110

Осмон остидаги сир
Қўчқор Норқобул
Ушбу тўпламда муаллифнинг энг сара ҳикоялари жамланган. Ҳикояларда икки жиҳат — афғон уруши мавзуси ва қадим Сурхон манзараси яққол кўриниб туради. Ижодкорнинг аксарият ҳикояларида хотирага садоқат инсонпарварликнинг ёрқин ҳаётий ифодаси, севги-муҳаббат ёрқин бўёқларда ўз ифодасини топган.
- 50
- 149

Иккинчи сеансга чипта
Василий Шушкин
Василий Шукшин нафақат адиб, кино актёри, режиссёр, умуман бошқа, улкан санъаткордир. Унинг актёрлик ва режиссорлик маҳорати "Кўл бўйида", "Ҳалоскорлик", "Мишка" "Серёжа ва мен", "Журналист", "Улар ватан учун жанг қилдилар" каби фильмларнинг яратилишида яққол кўзга ташланади. Адиб қисқа вақт давомида жаҳон адабиётига арзигулик маънавий хазина қолдириб кетди...
Азиз китобхон!
Унинг ана шундай асарларни бўйлаган дилтортар ҳикояларини сизга ҳам илиндик. Ўйлаймизки Шушкиннинг ҳикоялари ўзи каби қалбингиз тўридан жой олади.
- 139
- 120