yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar

Шахмат сабоқлари
Маматқул Хайлаев
Бизга маълумки, мамлакатимизнинг ёш шахматчилари жаҳон миқёсидаги мусобақаларда ўз маҳоратларини намойиш этиб, яхши натижаларни қулга киритмоқдалар. Ана шундай муваффақиятларимизнинг бардавом бўлишини таъминлаш мақсадида шахмат ҳақидаги турли адабиётларга эҳтиёж сезилмоқда.
Шахмат бўйича халқаро спорт устаси Маматқул Хайлаев мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ва тўгаракларда шахмат ўрганувчиларга қулай бўлиши учун мазкур китобни яратди. Ушбу сабоқлардан шахмат мураббийлари, жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва мустақил ўрганувчилар фойдаланишлари мумкин.
- 63
- 106

Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя
Муҳаммад Амин яҳё
Ушбу ёрдамчи ўқув қўлланма Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган. Қўлланмада, асосан, интернет орқали амалга оширилаётган таҳдидлар, ёшлар онгига салбий таъсир этадиган бузғунчи ғоялар ва “оммавий маданият” ниқоби остидаги маданиятсизликнинг салбий оқибатлари аниқ далиллар ва ҳаётий мисоллар асосида ёритилган.
Бундай таҳдидларга қарши курашиш ва ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш асослари миллий ва диний жиҳатдан баён қилинган. Шунингдек, бузғунчи ғояларнинг асл қиёфаси ҳаётий фактлар, савол-жавоблар ва психологик тестлар орқали батафсил ифодаланган.
- 166
- 319

Неврология
Зарифбой Ибодуллаев
Умумий амалиёт доктирлар учун мўлжалланган ушбу қўлланмада энг кўп учрайдиган неврологик синдромлар ва касалликлар ўрин олган. Уларнинг этиологияси, клиникаси, ташхис кўйиш, даволаш ва профилактика усуллари ҳақида маълумотлар келтирилган. Умумий амалиёт врачлари билиш зарур бўлган неврологик текшириш усуллари изоҳли расмлар билан кўрсатиб ўтилган.
- 272
- 405