Adabiyotlar

Чўққида қолган овчининг оҳи-зори

Чингиз Айтматов, Мухтор Шохонов  

Қардош қирғиз ва қозоқ адабиётининг икки буюк устуни - Чингиз Айтматов, Мухтор Шохоновнинг суҳбатлари асосида тартиб берилган мазкур асар ўзини бутун инсоният тақдирига дахлдор деб билган ўқувчи соғинчи учун арзирли туҳфа. 

Китобда ўтган аждодлар руҳига ҳурмат, улар қолдириб кетган маънавий мерос ва қадриятлар олдидаги масъулият, келажак авлод тақдири, одамзотнинг табиат неъматларига муносабати, маънавий комиллик, тил ва миллат уйғунлиги, Ватан қадри, муҳаббатнинг инсон тақдиридаги ўрни масалалари кўндаланг қўйилади.


  • 294
  • 80

Муваффақият сирлари

Фрэнк Беттжер  

Қўлингиздаги китоб бутун дунёни кезиб чиққан. Унинг муаллифи ночорликдан муваффақият сари йўлни қандай босиб ўтганини гоят таъсирли тарзда ҳикоя қилади. Бу одам ўз вақтида ишсиз қолган, умидсизликка тушган, азият чеккан, ҳатто ўз жонига қасд қилишга уринган. Хўш, у чорасизлик, йўқчилик комидан қай тарзда чиқиб кетди? Қайси тамойиллар омадга эришишига омил бўлди?

Китобда муаллифнинг қисқа вақт ичида муваффақият қозонгани турли-туман воқеалар мисолида очиб берилади. Шу аснода ҳар қандай киши худди шу тарзда омад чўққисига чиқиши мумкинлиги уқтирилади.

Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.


  • 248
  • 103

Bolalik va o'smirlik ko'chalari

Erkin Malik  

Aziz o'quvchilar! Sir emas, bugungi kunda aksariyat kattalar kiril, bolalar esa lotin imlosida badiiy asarlar o'qiydilar. Shularni hisobga olib, Sizlarga ajoyib va g'aroyib bitta asarni bitta muqovada, ikki imloda taqdim etayapmiz. Niyat-kitob jim turmay qo'lma-qo'l bo'lib, xizmatingizda bo'lsin.

Bu uslubning qulayliklari ko'p. Avvalo, kattalar yosh bolalarga kitobni o'qib berishlari mumkin. Yana imlolarni bir-biriga qiyoslab savodxonlikni ham oshirsa bo'ladi. 


  • 188
  • 75

Ибн Сино

Мақсуд Қориев  

Таниқли адиб Мақсуд Қориевнинг "танланган асарлари" иккинчи жилдига киритилган "Ибн Сино" тарихий романида буюк ватандошимиз хаёти ва илмий фаолиятининг изчил баёни, бош қаҳрамоннинг ҳалигача номаълум қирралари ширали тилда ёритилган.


  • 173
  • 69