Танланган асарлар

Абдулла Қодирий 

Улуғ адиб, ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла ҚОДИРИЙни таъриф-тавсифлашга ҳеч зарурат йўқ эса-да, айтиш керакки, у бир умр миллат дарди билан нафас олди, ўзбек қалби жавоҳирларини тарона қилди, мозийимизни рўй-рост кўрсатди. Унинг шахси жуда жасур, мардона эди. Миллатнинг ҳурлиги, бахт-саодатига бутун истеъдодини бағишлаган, жонини тиккан Қодирийни халқимиз душманлари қатл этди. Унинг умри ярим нўлда узилди. Нетонгки, фавқулодда ёрқин истеъдоди билан дурдона асарлар битишга улгурган эди.

 

 

 Qr-Code_AbdullaQ_500x500ppi.png

Online o'qish
  • 83
  • 58

O'tkan kunlar

Abdulla Qodiriy 

Xalqimizning artloqli farzandi. ulug' so'z san'atkori Abdulla Qodiriy benazir romanlari, hayot haqiqatiga yogrilgan hikoya va hajviyalari bilan milliv adabiyotimiz xazinasini boyitdi, uni yangi bosqichga olib chiqdi.Qodiriy - milliy romanchilik maktabining tamal toshini qo'ygan yozuvchi. Adib qalamiga mansub "O'tkan kunlar" romani zamonaviy o'zbek adabiyotining durdonalaridan biri sanaladi.

 

 

Qr-Code_O’tganK_500x500ppi.png

Online o'qish
  • 25
  • 56

Евгений Онегин

Aleksandr Sergeyevich Pushkin 

Ўз вактида “Рус шеъриятининг қуёши” деб ном олган Пушкин насрда ҳам, назмда ҳам самарали ижод қилган буюк сиймодир. У янги рус адабиётининг асосчиларидан бири сифатида рус маданияти тарихида чукур из қолдирди. Қўлингизда рус шоири Пушкиннинг “Евгений Онегин” шеърий романи Ойбек томонидан ўзбек тилига ўгирилган. Ушбу асар маънавиятингизни бойитади, деган умиддамиз.

 

 

Qr-Code_YvgeniyO_500x500ppi.png

Online o'qish
  • 12
  • 34

Охирзамон нишоналари

Чингиз Айтматов 

Чингиз Айтматовнинг “Кассандра тамғаси" романи муаллифнинг рухсати билан ўзбекча нашрида "Охирзамон нишоналари” деб аталди. Буюк адиб ушбу фалсафий романида бутун сайёра, борингки космос миқёсида кенг ва узвий мушоҳада юритган, бугунги шафқатсизлик, ёвузлик, ваҳшийлик уруғларининг келажакда қандай даҳшатли мевалар беришини космик юксакликдан башорат қилган.

 

 

Qr-Code_OxirzamonN_500x500ppi.png

Online o'qish
  • 59
  • 51

Ишқ тилсими

Алишер Навоий 

Алишер Навоийнинг бой ва ранг-баранг ижод бўстонидан дасталанган ушбу тўплам улуғ шоирнинг асрлар давомида ҳофизлар ҳофизлар томонидан севиб ижро этиб келинаётган ва ҳалқимиз кўнглидан чуқур жой олган, теран фалсафии мазмун ва оташин туйғу-кечинмаларга йўғрилган орифона ҳамда ғазаллари, нозик ҳаёти кузатишлар маҳсули бўлмиш ҳассос, пурмаъно рубоиилари, ҳароратли ва дилўртар мустазодию мухаммаси, гўзал ва бетакрор таржеъбандлари асосила яратилган қўшиқлар гулдастасини ўз ичига олади. Шу жиҳатди, у нафақат мумтоз шеърият мухлислари,балки маданият ва санъат аҳлига ҳам муносиб туҳфа бўлади.

Qr-Code_IshqT_500x500ppi.png        

Online o'qish
  • 12
  • 29