yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Хатар чангалида
Собиржон Ҳакимов
Ушбу асар одам савдоси билан боғлиқ воқеаларни қамраб олган. Олис юртларда бошига мусибат тушган кишилар кечмишлари ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Кимлардир ўзга юртларда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳолатларга тушаётгани ҳамда оила, Ватан нақадар лазиз ва муқаддаслигини англаб етаётгани ҳақидаги бу асар сизда қизиқиш уйғотади деган умиддамиз.
Қисса ҳаётда учраб турган воқеалар асосида ёзилган бўлиб, ёзувчининг бадиий тўқималари билан янада бойитилган. Ижодкор ўз асари орқали китобхонни бу каби хатар билан боғлиқ жараёнларга ҳеч қачон лоқайд бўлмасликка ундайди.
- 65
- 113
Тонгги фаришта
Мирзапўлат Тошпўлатов
Эрталаб ҳовлингиздан чиқиб, ораста кўча, йўлаклар, хиёбонлардан ўтиб бораркансиз, кўзингиз қувнайди. Минг турли анвойи гуллар хуш бўйидан баҳри дилингиз очилади. Ишингизда унум, хайр-барака бўлади. Лекин, афсуски, аксар кўпчилигимиз буларнинг барида биз кўча хизматчилари деб биладиган инсонларнинг кагга ҳиссаси борлиги хусусида ўйлаб ҳам кўрмаймиз.
Ваҳоланки, уларнинг хизматисиз лоқал бир кунимизни тасаввур қила оламизми: супуриқсиз кўчалар, хиёбонлар, қуриб-қақшаган гулу гулзорлар... асабингизни қақшатмайдими?!
"Тонгги фаришта" деб номланган мазкур асарда бир қарашда кўпчиликнинг назарига тушавермайдиган, камтаргина, оддигина касб-кор эгаларининг кундалик ҳаётимиздаги, жамиятимиздаги ўрни хусусида баҳс юритилади. Ўйлаймизки, у сизни бефарқ қолдирмайди.
- 118
- 348