yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Тилгинамдан айланай
Тоҳир Малик
Тоҳир Малик - маҳоратли, улкан салоҳиятли адиб. Унинг асарларида бани башарнинг ибтидодаги хатолари-ю, бугунги тазаррулари акс этади. Бироқ ёзувчи доим ҳам китобхон қалбини титратишни истамайди. Баъзида эса енгил кулгу, аччиқ юмор билан танганинг орқа томонини ҳам кўрсатиб қўяди.
Ушбу китобдан адибнинг турли йиллар давомида ёзган ҳажвий ҳикоялари, ҳангомалари ўрин олганки, бу сизларга яхши кайфият ва юзингизга табассум югуртиради.
- 119
- 317
Кўнглим китоби
Жуманиёз Жабборов
"Кўнглим китоби" деб номланган ушбу тўплам Ўзбескистон халқ шоири Жуманиёз Жабборовнинг, асосан, кейинги йилларда ёзган шеъру ғазаллари ҳамда мухаммаслари, юксак ватанпарварлик аа инсон маънавияти камолига бағишланган “Йўлдаги ўйлар" ва “Қуёш юрти" номли достонлари, Шарқу Ғарбнинг мумтоз шеърияти алломалари — Ал-Мааррий, Фирдивсий, Румий, Убайд Зоконий, Мирзо Ғолиб, Мушфиқий.
Байрон, Лермонтов ижодаётидан қилинган янги таржимар, шунингдек, ҳаётимиз муаммоларига бағишланган икки саҳна асари — “Уйқусиз кеча" ва “Менинг оппоқ кабутарларим"дан иборат бўлиб, бу асарлар бир-бирини мантиқан давом эттиради ва китобнинг шаклий хилма -хиллиги ҳамда қизиқарлилигини таъминлайди.
- 145
- 431
Бедор тун томчилари
Салимова Шарифа
Ушбу китоб истеъдодли шоира Шарифа Салимованинг шеърият гулшанидан сиз азиз китобхонларга тутаётган янги гулдастасидир. Кўплаб таъкидланганидек, "шоира дилида кечаётган нафис туйғуларни образлар, мажозлар тилида моҳирона жилолантириб, китобхонни ўз асирига айлантиради". Она ватан, мангу навқирон ишқ сувратлари ўзига хос шеърий жозиба касб этиб, қалбингизга кириб боради. Ўйлайманки ушбу тўплам сизга ҳам манзур бўлади.
- 170
- 484