Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar

Кафан кийган келин
Ismatulla Mamanov
Ismatulla Mamanovning “Kafan kiygan kelin” asari inson vijdoni, poklik va gunoh tushunchalarini falsafiy va ruhiy jihatdan yorituvchi badiiy hikoyadir. Asarda jamiyatdagi ma’naviy inqiroz, odamlarning ikkiyuzlamachiligi hamda insonning o‘z nafsiga qarshi kurashi tasvirlanadi. “Kafan kiygan kelin” obrazi hayot va o‘lim, gunoh va tavba o‘rtasidagi nozik chegarani ifodalovchi ramziy timsol sifatida gavdalanadi. Asar o‘quvchini insoniylik, halollik va ruhiy poklanish haqida chuqur o‘ylashga undaydi.
- 26
- 61

Аждодлар изидан
Рахмонжон Мавланов
Ушбу китоб оилавий доираларда ўқиш учун тайёрланган. Унга жуда кўп ва катта миқдорда тарбиявий масалаларга оид бой материаллар киритилган. Шу сабабли ундаги мақолалардан болалар боғчаларида, мактабларда, лицей ва коллежларда тарбиявий соатлар ўтказганда фойдаланиш мумкин. Шахсий мутоала учун ҳам бой озуқа беради
- 17
- 37

Бегона
Албер Камю
Албер Камюнинг "Бегона" асари – экзистенциализм ғояларини ўзида мужассам этган машҳур роман. Асар қаҳрамони Мерсо бегоналик, воқеликдан узилиш ва ўлим билан юзлашиш каби мавзуларни ўртага ташлайди. Мерсонинг хатти-ҳаракатлари ва жамиятга мослаша олмаслиги уни бегона қилиб кўрсатади. Асарда воқеалар Мерсонинг онаси вафотидан кейин содир бўладиган воқеаларни тасвирлайди. У онасининг дафн маросимида ҳам, кейинги ҳаётида ҳам ўзини бегона ҳис қилади. Охир-оқибат, у тасодифан одам ўлдиради ва қатл этилишга ҳукм қилинади. Мерсо ўзининг бегоналигини, ҳаётнинг маъносизлигини ва ўлимнинг муқаррарлигини тушунади. Асар, инсоннинг ўз мавжудлигини англашдаги курашини ва жамият билан бўладиган зиддиятларини акс эттиради.
- 57
- 148

Хавотирланишни бас қилиш ва яшай бошлаш йўллари
Дейл Карнеги
Хавотир билан боғлиқ вазиятларни ҳал қилишнинг энг тезкор ва ишончли усулини билмоқчимисиз? Ўнлаб китобларнинг юзлаб сахифаларини ўқиб кейинроқ хулоса чиқаришга уринмасдан, ҳозирнинг ўзида қўллашингиз мумкин бўлган усулларга мухтожмисиз?
Унда фавқулодда иқтидорли муаллиф Дейл Карнегининг ушбу асари мутолаасига шошилинг. Унинг хавотирга боғлиқ муаммоларни ҳал этиш технологияси дунё миқёсида энг яхшиларидан биридир. Китобни ўқиш асносида хавотирсиз яшаш мумкинлигига хам амин бўласиз. Хаётий фаолиятингиз ва кайфиятингизни юқори даражада тутишни ўрганасиз.
- 473
- 878

Урушнинг давоми
Наби Жалолиддин
Сиз ёзувчи Наби Жалолиддинни “Хайём”, “Тегирмон” каби тарихий романлари оркали яхши танийсиз. Унинг ушбу китобга киритилган қисса ва ҳикояларида Афғон урушининг аянчли хамда изтиробли манзаралари тасвирланади. Шунингдек, ўзига хос услуб ва шаклда ёзилган “Курб” романи ҳам сизни бефарқ қолдирмайди, деб ўйлаймиз, азиз ўкувчи!
- 368
- 632