yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Ёш вертернинг изтироблари
Иоган Вольфган Гёте
Юракларни титратгувчи, ларзага солувчи ушбу роман севги хакидаги хазин қўшик кабидир. Покиза қалбнинг яраланган мухаббати хижрон дамларида ёниб-оловланиб, окибатда, мухаббат соҳиби ёш Вертерни хазон килади. Ҳар сатри севги билан лиммо-лим бўлган, изтиробдан яралган мактублар шаклида роман кўнглингиз тўридан жой олиши аник. Шунинг учун ҳам бу асар Гётенинг шоҳ асарларидан бирига айланган. Ҳамон китобхонларнинг севимли асари бўлмиш севги киссаси мутолааси сизга муборак бўлсин!
- 13
- 44
Varta
Fazliddin Muhammadiyev
Tojikiston Xalq yozuvchisi, Abuabdullo Ro‘dakiy nomidagi Davlat mukofoti laureati, taniqli adib Fazliddin Muhammadiyevning har bir hikoya, qissa va romani tojik adabiyoti tarixida o‘ziga xos o‘ringa ega. Shu boistan kitobxonlar ularni zavq-shavq bilan mutolaa qiladilar. Qo‘lingizdagi mazkur to‘plan ham bundan mustasno emas.
- 15
- 35
Қиёмат
Чингиз Айтматов
Чингиз Айтматовнинг «Қиёмат» романида эзгулик ва ёвузликнинг кураши, инсон ва табиат муносабати бўрилар Акбара билан Тошчайнар образи орқали очиб берилади. Инсон томонидан ҳудудларни ўзлаштириш, ўрмонларни йўқ қилиш, табиатнинг азалий қоидаларини бузиш ва охир-оқибат жонзотларни ўз она уйидан сиқиб чиқариш қиёмат-қойим даражасида тасвирланади.
- 269
- 726
Ҳикматлар ва ҳикоялар
Абдулфараж
"Ҳикматлар ва ҳикоятлар" китоби ўрта асрларда Шомда яшаб, ижод этган йирик аллома Абулфараж (1226–1286) қаламига мансубдир. Фалсафа, тарих, диншунослик, тилшунослик, астрономия ва тиббиёт соҳаларидаги илмий асарлари билан машҳур бўлган бу олим ҳикмат ва ҳикоятлар тўплаш билан ҳам шуғулланган. Мазкур тўпламда турли дин, миллат ва касб вакиллари бўлган оқил кишиларнинг ҳаётидаги ибратли ҳикматлар келтирилган.
- 428
- 1109
Машҳур изқувар Шерлок Холмснинг сўнгги саргузаштлари
Артур Конан Дойл
Артур Конан Дойл (1859 1930) - инглиз ёзувчиси, мутафаккир ва публицист, тиббиёт ва хукук фанлари доктори, жаҳон адабиётида детектив ва саргузашт жанрларининг беназир билимдони сифатида танилган машҳур адиб.
Ижодини "Сэсасса водийсининг сири" (1879) хикояси билан бошлаган. Конан Дойлга бош қаҳрамони изкувар Шерлок Холмс бўлган детектив жанрдаги "Баскервиллар ити", "Даҳшатлар водийси" саргузашт киссалари ва "Шерлок Холмс саргузаштлари" ҳикоялар тўпламлари беқиёс шуҳрат келтирган.
Артур Конан Дойлнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган "Машхур изкувар Шерлок Холмснинг сунгги саргузаштлари" ва бир катор детектив, психологик ва тарихий хикоялари мазкур адабий жанрлар соҳасида калам тебратувчи адиблар орасида у чиндан ҳам устоз макомида эканлигининг исботидир
- 312
- 648