yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Аудиовизуал журналистика VI жилд
Амрулло Каримов
Мазкур жилдда аудиовизуал журналистиканинг, хусусан, радио, телевидение, хужжатли кино, фотожурналистиканинг жамиягда тутган ўрни, вазифалари, ижодий махсулот тайёрлаш жараёни, шартлари ва бошкалар хакида сўз боради. Китоб журналистика соҳасида таҳсил олаётган талабалар, ҳаваскор ижодкорлар ва барча кизикувчиларга мўлжалланган.
- 11
- 36
Олмос ўғрилари
Луи Буссенар
"Олмос ўғрилари" романи саргузашт жанрининг таниқли устаси Луи Буссенарнинг энг машҳур асарларидан биридир. Учта жасур француз - Албер де Вилрож, Александр Шони ва Жозеф ҳаётларини хавф остига қўйиб, арвоҳ хазинаси - бебаҳо Кафра олмосларини излашга отланадилар. Африка чангалзорлари ва чўллари бўйлаб қилган саёҳатларида қаҳрамонлар бир неча бор ҳаёт ва ўлим ёқасига келиб қолишади - ахир хазинани фақат улар эмас, балки уларнинг ашаддий душманлари ҳам ов қилишади-ку... Роман саҳифаларида китобхонни ҳайратланарли саргузаштлар, эҳтирослар қайнови, разил хиёнат ва романтик севги ҳикоялари кутмоқда - детектив сюжет эса сўнгги саҳифага қадар таранг ҳолатда ушлаб туради.Китоб таниқли рассом Сергей Яровининг ранг-баранг ва динамик расмлари билан безатилган.
- 253
- 332
Бегона
Албер Камю
Албер Камюнинг "Бегона" асари – экзистенциализм ғояларини ўзида мужассам этган машҳур роман. Асар қаҳрамони Мерсо бегоналик, воқеликдан узилиш ва ўлим билан юзлашиш каби мавзуларни ўртага ташлайди. Мерсонинг хатти-ҳаракатлари ва жамиятга мослаша олмаслиги уни бегона қилиб кўрсатади. Асарда воқеалар Мерсонинг онаси вафотидан кейин содир бўладиган воқеаларни тасвирлайди. У онасининг дафн маросимида ҳам, кейинги ҳаётида ҳам ўзини бегона ҳис қилади. Охир-оқибат, у тасодифан одам ўлдиради ва қатл этилишга ҳукм қилинади. Мерсо ўзининг бегоналигини, ҳаётнинг маъносизлигини ва ўлимнинг муқаррарлигини тушунади. Асар, инсоннинг ўз мавжудлигини англашдаги курашини ва жамият билан бўладиган зиддиятларини акс эттиради.
- 126
- 334
Муваффақият сирлари
Фрэнк Беттжер
Қўлингиздаги китоб бутун дунёни кезиб чиққан. Унинг муаллифи ночорликдан муваффақият сари йўлни қандай босиб ўтганини гоят таъсирли тарзда ҳикоя қилади. Бу одам ўз вақтида ишсиз қолган, умидсизликка тушган, азият чеккан, ҳатто ўз жонига қасд қилишга уринган. Хўш, у чорасизлик, йўқчилик комидан қай тарзда чиқиб кетди? Қайси тамойиллар омадга эришишига омил бўлди?
Китобда муаллифнинг қисқа вақт ичида муваффақият қозонгани турли-туман воқеалар мисолида очиб берилади. Шу аснода ҳар қандай киши худди шу тарзда омад чўққисига чиқиши мумкинлиги уқтирилади.
Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
- 963
- 1390
Севги шундай навбаҳорки
Эркин Воҳидов
Ушбу сайланмада Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов қаламига мансуб инсон қалбининг - энг яхши туйғуси - муҳаббат тараннуми ҳақидаги шеърлар жамланган.
- 257
- 469