yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Амир Темурнинг туғилиши
Ҳайдар Муҳаммад
Таниқли шоир ва драматург Ҳайдар Муҳаммаднинг 10 дан ортиқ шеърий ва драматик асарлар тўплами чоп этилган. 40 йилдан бери унинг шеърларига айтилган қўшиқлар телерадиоканалларида муттасил жаранглаб келаётган бўлса, саҳна асарлари деярли 30 йил мобайнида Республика театрлари репертуаридан мустаҳкам ўрин олиб келмоқда.
Ҳ.Муҳаммаднинг "Тошкентнинг нозанин маликаси" мусиқали драмаси ўтган асрнинг саксонинчи йилларида энг машҳур асарлардан бири бўлган, 2006 йилда бу асар Муқимий театрида қайта саҳналаштирилди.
Драматургнинг "хотинлар гапидан чиққан ҳангома" комедияси Миллий театр саҳнасидан 13 йил давомида 900 марта зал тўла томошабинлар иштирокида ўйналди. Бу асар "темир эркак" деган бадиий фильм бўлди. Фильм ҳам энг кўп томошабин тўплаган асар бўлди.
- 44
- 136
Rivoyatlar bo'stoni
mas'ul muharrir I. S. Usmonov
"Rivoyatlar bo'stoni" to'lami keng kitobxonlar ommasiga mo'ljallangan bo'lib, undagi bir-birini takrorlamaydigan, nodir, turma'no, hikmatga boy rivoyatlar o'quvchilar ma'rifatini yanada boyitishga xizmat qiladi.
- 147
- 365
Oшиқ Бухорий қиссалари
Жўра Фозил
"Oшиқ Бухорий қиссалари" Бухорои шариф узоқ ва яқин тарихи ҳақидаги уч қиссадан иборат туркум. Биринчи қисса – "Бухоро маликаси"да арабларнинг Бухорога ҳужуми ва Бухоро маликаси Қабожнинг уларга қарши мардонавор кураши, бу йўлда чеккан алам-изтироблари тасвирланади.
Иккинчи қисса – "Ибтидо ва интиҳо" Сомонийлар давлатининг вужудга келиши, гуллаб-яшнаши ва инқирозига бағишланган. Учинчи қисса "Қизил қуюн" деб аталади. Бу асарда большевикларнинг Бухорони истило этиши ва халқимизнинг миллий озодлик кураши тасвирланган.
- 121
- 394
Тўмарис
Миркарим Осим
Халкимизнинг миилий қахрамони, озодлик ва хурлик кураштиси, дашт маликаси Тўмарисни билмаган, у ҳақида йиллардан йилларга, тиллардан тилларга ўтиб келаётган афсонаю ривоятни эшитмаган киши бўлса керак. Тўмарис-мардлик, озодлик ва матонат тимсолидир.
- 151
- 737