Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar

Лиссабондаги тун
Эрих Мария Ремарк
Ўзбек адабиёти ихлосмандларига «Уч оғайни» ва «Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ» (Низом Комил таржималари) романлари билан яхши таниш бўлган Эрих Мария Ремарк йигирманчи асрнинг энг машҳур ва асарлари кўп ўқиладиган ёзувчиларидан биридир. «Зафар дарвозаси» (1946), «Ҳаёт учқуни» (1952), «Ҳаёт-мамот палласи» (1954), «Қора ҳайкал» (1956), «Осмон севишни билмайди» (1961), «Жаннатдаги соялар» (1971) каби романлар муаллифи.Адибнинг сиз азиз китобхонларга тақдим этилаётган «Лиссабондаги тун» романида мусофирчиликдаги хор-у зорликлар, фашизм, зулм ва икки қалб ўртасидаги сўнмас муҳаббат, садоқат каби мавзулар кўтарилган.
- 2
- 7

Доктор Моро Ороли
Ҳерберт Уеллс
Инглиз фантаст ёзувчиси Ҳерберт Уеллс номи китобхонларга яхши таниш. Унинг "Вақт машинаси", "Кўринмас одам" номли қиссалари жаҳон адабиёти дурдоналари қаторида туради. «Доктор Моро ороли» адибнинг учинчи машҳур қиссаси. Мазкур асарда табиат қонунларига қарши бориб, инсон ва ҳайвонни жарроҳлик йўли билан бирлаштириш орқали янги бир махлуқ яратишга аҳд қилган ёвуз олимнинг фожиаси бутун даҳшати билан ўз ифодасини топган. Ёзувчи ушбу асар орқали табиат мувозанатига қарши бориш охир-оқибат унинг ижрочиларини оғир фожиага етаклашини рўйи рост кўрсатиб беради. Шунингдек, асарда инсон матонати, унинг ҳар қандай мураккаб вазиятдан ҳам ўз идроки орқали йўл топиб чиқиб кета олиши мумкинлиги, қийинчиликларга дарров енгилмасдан, курашувчан бўлиш кераклиги асар қаҳрамони Прендик мисолида акс эттирилади. Асарни мутолаа қилиш давомида қаҳрамоннинг ғаройиб саргузаштлари ўқувчини алоҳида қизиқтирса, унинг йиртқичларга ем бўлиб кетмаслик, одамлар орасига қайтиш учун тортган заҳматлари айнан инсон салоҳиятини намоён этади.
- 3
- 12

Қувғиндаги кекса қирол
Арно Гайгер
Ушбу асар юксак ахлоқий-тарбиявий аҳамиятга эга. Қиссада ёзувчи ўз падари бузрукворининг ҳаёти, ижтимоий келиб чиқиши, туриш-турмуши, ўй- кечинмалари, ҳис-туйғулари ва дарду изтироблари ҳақида бир оз ғамгин, бир оз қувноқ ва бир оз киноя билан ҳикоя қиларкан, одамлар, оила, шахс ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабатларни моҳирона очиб беради, оилавий ва ижтимоий масъулият, тил ва хотира, ватан ва ўзлик, эркинлик ва инсон шаъни, қадр-қиммати сингари долзарб мавзуларда баҳс юритади, кишиларни ўзаро меҳр- оқибатли, инсоф-диёнатли бўлишга чақиради.
- 3
- 16

Чўққида қолган овчининг оҳи-зори
Чингиз Айтматов, Мухтор Шохонов
Қардош қирғиз ва қозоқ адабиётининг икки буюк устуни - Чингиз Айтматов, Мухтор Шохоновнинг суҳбатлари асосида тартиб берилган мазкур асар ўзини бутун инсоният тақдирига дахлдор деб билган ўқувчи соғинчи учун арзирли туҳфа.
Китобда ўтган аждодлар руҳига ҳурмат, улар қолдириб кетган маънавий мерос ва қадриятлар олдидаги масъулият, келажак авлод тақдири, одамзотнинг табиат неъматларига муносабати, маънавий комиллик, тил ва миллат уйғунлиги, Ватан қадри, муҳаббатнинг инсон тақдиридаги ўрни масалалари кўндаланг қўйилади.
- 425
- 1172
Alisher Navoiy
Isajon Sulton
"Hazrat Alisher Navoiy o'rta asrda yashab o'tgan bir mutafakkir, aksincha, u har bir davr uchun zamon kishisi. U bizning donishmand zamondoshimizdir. Ulug'bobomiz asarlarini necha yuz yillar davomida tushunib o'qigan va bugun ham anglab o'qiyotgan insonlar o'z yuraklarini og'ritib qiynayotgan savollarga, o'z zamonasiga oid barcha ma'naviy va ruhiy muammolarga javob topa oladi.
- 210
- 787