yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Чўққида қолган овчининг оҳи-зори
Чингиз Айтматов, Мухтор Шохонов
Қардош қирғиз ва қозоқ адабиётининг икки буюк устуни - Чингиз Айтматов, Мухтор Шохоновнинг суҳбатлари асосида тартиб берилган мазкур асар ўзини бутун инсоният тақдирига дахлдор деб билган ўқувчи соғинчи учун арзирли туҳфа.
Китобда ўтган аждодлар руҳига ҳурмат, улар қолдириб кетган маънавий мерос ва қадриятлар олдидаги масъулият, келажак авлод тақдири, одамзотнинг табиат неъматларига муносабати, маънавий комиллик, тил ва миллат уйғунлиги, Ватан қадри, муҳаббатнинг инсон тақдиридаги ўрни масалалари кўндаланг қўйилади.
- 82
- 298
Alisher Navoiy
Isajon Sulton
"Hazrat Alisher Navoiy o'rta asrda yashab o'tgan bir mutafakkir, aksincha, u har bir davr uchun zamon kishisi. U bizning donishmand zamondoshimizdir. Ulug'bobomiz asarlarini necha yuz yillar davomida tushunib o'qigan va bugun ham anglab o'qiyotgan insonlar o'z yuraklarini og'ritib qiynayotgan savollarga, o'z zamonasiga oid barcha ma'naviy va ruhiy muammolarga javob topa oladi.
- 63
- 197
Хатар чангалида
Собиржон Ҳакимов
Ушбу асар одам савдоси билан боғлиқ воқеаларни қамраб олган. Олис юртларда бошига мусибат тушган кишилар кечмишлари ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Кимлардир ўзга юртларда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳолатларга тушаётгани ҳамда оила, Ватан нақадар лазиз ва муқаддаслигини англаб етаётгани ҳақидаги бу асар сизда қизиқиш уйғотади деган умиддамиз.
Қисса ҳаётда учраб турган воқеалар асосида ёзилган бўлиб, ёзувчининг бадиий тўқималари билан янада бойитилган. Ижодкор ўз асари орқали китобхонни бу каби хатар билан боғлиқ жараёнларга ҳеч қачон лоқайд бўлмасликка ундайди.
- 66
- 113
Кўктўнликлар
Баҳодир Мурод Али
"Кўктўнликлар" Баҳодир Мурод Алининг биринчи йирик асари. Қиссанингсюжети анъанавий-кичик ҳикоялардан қурилган бўлишига қарамай, умумий яхлитлик касб етган. Муаллиф қийин мавзу-ўлкада Совет ҳукуматининг узил-кесил ўрнатилишини асарнинг бош мавзуси қилиб олган.
- 40
- 70
Севги шундай навбаҳорки
Эркин Воҳидов
Ушбу сайланмада Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов қаламига мансуб инсон қалбининг - энг яхши туйғуси - муҳаббат тараннуми ҳақидаги шеърлар жамланган.
- 45
- 110