Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Tanlangan asarlar
Vilyam Shekspir
Insoniyatning razolat va qabohatga, xiyonat va aldovga, yovuzlik va ochko'zlikka isyoni bo'lib yangragan ushbu Hamlet monologi ulug' dramaturg Vilyam Shekspir qalamiga mansub. To'rt yarim asrdan buyon angliyalik buyuk san'atkor asarlari dunyoni hayratga solib kelmoqda. To'rt yarim asrdirki, jahon xalqlari Hamlet va Ofeliya, Otello va Dezdemona, Romeo va Juletta, Qirol Lir va Makbet bilan birga kuladi, yig'laydi, iztirob chekadi, hayajonga tushadi. Ular bilan birga sevadi, nafratlanadi, ezgulik tantanasi uchun kurashadi
- 44
- 76
Ғоялар фалсафаси
Ж. Норбеков
Ушбу ўқув қўлланмада «Ғоялар фалсафаси» фанининг предмети, мақсад ва вазифалари, ғоялар фалсафасининг ривожланиш босқичлари, дунёнинг мафкуравий манзараси, мафкуравий онг ва дунёқараш ҳамда мафкуравий тарбия билан боғлиқ муаммоларнинг ечими батафсил ёритилган. Ўқув қўлланма бакалавриат босқичи учун мўлжалланган.
- 141
- 368
Улуғ онанинг жанозаси
Габриел Гарсиа Маркес
"Улуғ онанинг жанозаси" ҳикоясида зўравонликнинг шахсга ва унинг атрофидагиларга салбий таъсири очиб берилган. Асар, қаҳрамонлар ҳаётида содир бўладиган воқеалар орқали, зўравонликнинг турли кўринишларини ва унинг қандай қилиб одамларни вайрон қилишини кўрсатиб беради. Бундан ташқари, ҳикоя адолат ва ҳақиқат учун курашишнинг аҳамиятини ҳам таъкидлайди. Қалам соҳиблари учун бу ҳикоя, адолат ва қаламга садоқат рамзи сифатида кўрилади.
- 122
- 280
Ёлғизликнинг юз йили
Габриел Гарсиа Маркес
"Ёлғизликнинг юз йили" Габриел Гарсиа Маркеснинг машҳур романи бўлиб, жаҳон адабиётининг энг муҳим асарларидан бири ҳисобланади. Бу асар Буендиа оиласининг юз йиллик тарихини, севги, азоб, ёлғизлик ва вақтнинг инсон ҳаётига таъсирини ҳикоя қилади. Асарда, Колумбиянинг кичик бир шаҳарчасида яшовчи Буендиа оиласининг авлодлари давомида содир бўлган воқеалар тасвирланади. Вақт ўтиши билан улар ёлғизлик ва умид ўртасида ҳаёт кечиришади.
- 71
- 238
Қизил ва қора
Мари-Анри Бейл Стендал
Жаҳон адабиётининг мумтоз асари саналган “Қизил ва қора” романи ҳар бир замонга замондошдир. Ушбу асарда ёш ўсмир йигитнинг муҳаббати орқали кучли эҳтирос, онгсиз ҳиссиёт, шуҳратга чанқоқлик ва улар ўртасидаги кучли тўқнашувлар маҳорат билан тасвирланган.
- 52
- 148