new publications
Genres
Tags
Most popular publications
Хавотирланишни бас қилиш ва яшай бошлаш йўллари
Дейл Карнеги
Хавотир билан боғлиқ вазиятларни ҳал қилишнинг энг тезкор ва ишончли усулини билмоқчимисиз? Ўнлаб китобларнинг юзлаб сахифаларини ўқиб кейинроқ хулоса чиқаришга уринмасдан, ҳозирнинг ўзида қўллашингиз мумкин бўлган усулларга мухтожмисиз?
Унда фавқулодда иқтидорли муаллиф Дейл Карнегининг ушбу асари мутолаасига шошилинг. Унинг хавотирга боғлиқ муаммоларни ҳал этиш технологияси дунё миқёсида энг яхшиларидан биридир. Китобни ўқиш асносида хавотирсиз яшаш мумкинлигига хам амин бўласиз. Хаётий фаолиятингиз ва кайфиятингизни юқори даражада тутишни ўрганасиз.
- 312
- 625
Урушнинг давоми
Наби Жалолиддин
Сиз ёзувчи Наби Жалолиддинни “Хайём”, “Тегирмон” каби тарихий романлари оркали яхши танийсиз. Унинг ушбу китобга киритилган қисса ва ҳикояларида Афғон урушининг аянчли хамда изтиробли манзаралари тасвирланади. Шунингдек, ўзига хос услуб ва шаклда ёзилган “Курб” романи ҳам сизни бефарқ қолдирмайди, деб ўйлаймиз, азиз ўкувчи!
- 193
- 392
Alisher Navoiy g'azallarida hazil-mutoyiba
Tuzuvchi A.A`zamov
Ushbu kitobga Alisher Navoiyning "Xazoyin ul-ma`oniy" devonlariga kirgan g'azallardagi hazil-mutoyiba ruhidagi baytlar jamlangan. Zarur o‘rinlarda baytlar qiyin so'zlar lug'ati hamda izohlar bilan ta’minlangan. Aruz vaznining mukammalligi va jozibasini namoyish etish hamda baytlarni ifodali o‘qishni qulaylashtirish maqsadida maxsus belgilar vositasida rukn va hijolar ajratilgan.
Kitob bugungi avlodni buyuk shoirning tabarruk merosidan bahramand etishday xayrli maqsadga xizmat qiladi, deb umid bildiramiz.
- 70
- 226
Отабек ва Кумуш достони
Отаули
Ўзбек адабиётида романчилик мактабининг тамал тошини қўйган улуғ адибимиз Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар” романи ҳар жиҳатдан етуклик касб этгани боис, хоҳ адабиёт аҳли бўлсин, хоҳ оддий китобхон бўлсин, ҳар биримизнинг қалбимиздан чуқур жой олган.
Қодирийхонлик йўналишидаги мазкур китобни мутолаа қилар экансиз, "Ўткан кунлар" га ёзувчи назари билан қараб, янада теранроқ ўқиш мумкинлигига амин бўласиз. Зеро, "Қуш тилини қуш билар" деб бежиз айтилмаган.
- 220
- 228
Hikoyalar
Jek London
Ushbu kitobdan mashhur ingliz yozuvchisi Jek London ijodiga mansub hikoyalar tarjimasi o‘rin olgan. Tarjimalar ingliz tilidagi matnlar bilan yonma-yon berilmoqda. Bu esa akademik litsey, kasb-hunar kollejlari va oliy o‘quv yurtlari talabalari uchun ingliz tilini o'rganishda manba vazifasini ham o’taydi.
- 44
- 160