yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Севги шундай навбаҳорки
Эркин Воҳидов
Ушбу сайланмада Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов қаламига мансуб инсон қалбининг - энг яхши туйғуси - муҳаббат тараннуми ҳақидаги шеърлар жамланган.
- 46
- 111
Соғинч дафтари
Ўктам Мирзаёр
Таниқли шоир Ўктам Мирзаёрнинг ушбу тўпламида шоирнинг она Ватан, ҳурлик, маърифат, садоқат, муҳаббат, олам гўзаллиги мавзуларидаги шеърлари ўрин олган. Уларнинг ҳар бирида шоир ўз қарашларини, ўзи топган хулосаларни беришга интилган. Ўзи англаган дунёни кўрсатиб бера олган.
Шунингдек, тўпламга муаллифнинг дунё шеъриятининг атоқ ли намояндалари Лорка, Блок, Ҳамзатов, Огнесвет каби шоирлар ижодидан қилган таржималаридан намуналар киритилди.
- 69
- 166
Менинг юлдузим
Эркин Воҳидов
Ушбу сайланмада Ўзбекистон қаҳрамон, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг турк йилларида яратилинган дилбар шеърларининг энг саралари жамланган.
- 62
- 186
Сабр соҳили
Дилором Каримова
Ушбу тўпламда шеърлар мавзу-моҳиятига қараб уч бўлимга ажратилган. Биринчи бўлим халқ оғзаки ижодининг мумтоз ҳикоят ва ривоятларини ўз ичига олган. Бунда "Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" (нашрга тайёрловчи Эргаш Очилов), "Дурратул-ваъизин" (Салим Бухорий) каби манбалар асос бўлиб хизмат қилган.
Иккинчи бўлим бу инсон она мадҳига бағишланган.
Якунловчи қисм эса кундалик-ҳаётий муаммоларга му-носабат, инсоннинг ҳиссий кечинмалари: соғинч ва изтироб, меҳр ва вафо каби мавзулардаги шеърлардан таркиб топган. Ушбу шеърий тўплам жавонингиздаги севимли китоблар қаторидан жой олса ажаб эмас.
- 59
- 219
Сайланма
Шавкат Раҳмон
«Сайланма» — оташнафас ҳам миллатпарвар шоиримиз, маҳум Шавкат Раҳмон (1950— 1996) нинг ҳаётлик чоғида ўз кўли билан тартиб бериб кетган энг сўнгги китобидир. Китобдан фақат илгари чоп этилган тўпламлардан сайланган лирик-фалсафий шеърларгина эмас, балки Ўзбекистан мустакиллиги арафасида ва ундан кейин, ўлим тўшагида қоғозга туширилган (шундан баъзилари илк бора эълон қилинмокда) бадиий мўъжизалар ҳам ўрин олган.
Ўйлаймизки, видо китоби XX аср ўзбек шеъриятида, умуман, умумтуркий адабиётда чинакам ҳодиса бўлган шоир шахсияти ва унинг кўнгил кенгликлари-ю юрак қирралари тўгрисида ўкувчига тўла-тўкис тасаввур беради.
- 59
- 322