Жанры
Теги
Самые популярные публикации
Ҳикматлар ва ҳикоялар
Абдулфараж
"Ҳикматлар ва ҳикоятлар" китоби ўрта асрларда Шомда яшаб, ижод этган йирик аллома Абулфараж (1226–1286) қаламига мансубдир. Фалсафа, тарих, диншунослик, тилшунослик, астрономия ва тиббиёт соҳаларидаги илмий асарлари билан машҳур бўлган бу олим ҳикмат ва ҳикоятлар тўплаш билан ҳам шуғулланган. Мазкур тўпламда турли дин, миллат ва касб вакиллари бўлган оқил кишиларнинг ҳаётидаги ибратли ҳикматлар келтирилган.
- 145
- 471
Орол қандай қуриди
Ўрозбой Абдураҳмонов
Таниқли адибнинг она табиатга, халқ дардига муносабатини журъат ва ёрқин маҳорат билан акс эттирган эсселари ўқувчиларга анчадан буён манзур. Лекин бу китоб фақат «ўқийдиганлар» учун эмас, балки Орол фожеасига бефарқ қарамайдиган ва уқиб ўқийдиган инсонларга мулжалланган.
Айниқса, етакчи жаҳон тилларида чоп этилган «Оролим дардим менинг», «Оролим орим менинг эсселари ўзбек тилида тўла ҳолида илк бор чоп этилмоқда
- 98
- 437
Машҳур изқувар Шерлок Холмснинг сўнгги саргузаштлари
Артур Конан Дойл
Артур Конан Дойл (1859 1930) - инглиз ёзувчиси, мутафаккир ва публицист, тиббиёт ва хукук фанлари доктори, жаҳон адабиётида детектив ва саргузашт жанрларининг беназир билимдони сифатида танилган машҳур адиб.
Ижодини "Сэсасса водийсининг сири" (1879) хикояси билан бошлаган. Конан Дойлга бош қаҳрамони изкувар Шерлок Холмс бўлган детектив жанрдаги "Баскервиллар ити", "Даҳшатлар водийси" саргузашт киссалари ва "Шерлок Холмс саргузаштлари" ҳикоялар тўпламлари беқиёс шуҳрат келтирган.
Артур Конан Дойлнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган "Машхур изкувар Шерлок Холмснинг сунгги саргузаштлари" ва бир катор детектив, психологик ва тарихий хикоялари мазкур адабий жанрлар соҳасида калам тебратувчи адиблар орасида у чиндан ҳам устоз макомида эканлигининг исботидир
- 101
- 343
Данғиллама ҳовлидаги ўлим
Жеймс Хэдли Чейз
Сирли қотиллик, бир-биридан тушуниксиз гувоҳликлар, ноҳақ айбловлар ва туҳмат адолатсизликка олиб келади. Ҳаммаси оддий муштлашувдан бошланган эди, бу машмаша катта изқуварликка сабаб бўлади. Издиҳомга аёлларнинг аралашуви воқеаларни янада чигаллаштириб юборади. Шов-шувли жиноят омма эътиборини тортади. Уни очиш учун каттагина пул тикилади. Бироқ жиноят-чиларни топиш осон эмас. Бу ишни фақат биргина одам уддалаши мумкин...
- 48
- 105
Ғоялар фалсафаси
Ж. Норбеков
Ушбу ўқув қўлланмада «Ғоялар фалсафаси» фанининг предмети, мақсад ва вазифалари, ғоялар фалсафасининг ривожланиш босқичлари, дунёнинг мафкуравий манзараси, мафкуравий онг ва дунёқараш ҳамда мафкуравий тарбия билан боғлиқ муаммоларнинг ечими батафсил ёритилган. Ўқув қўлланма бакалавриат босқичи учун мўлжалланган.
- 139
- 363