yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Ибн Сино
Мақсуд Қориев
Таниқли адиб Мақсуд Қориевнинг "танланган асарлари" иккинчи жилдига киритилган "Ибн Сино" тарихий романида буюк ватандошимиз хаёти ва илмий фаолиятининг изчил баёни, бош қаҳрамоннинг ҳалигача номаълум қирралари ширали тилда ёритилган.
- 71
- 177
Яшил кеча
Рашод Нури Гунтекин
Асарда жуда кенг ҳаёт масалалари: инсонлар кўзини кўр қилиб қўйган бойлик ва динга мутаасаблик, бунинг натижаси ўлароқ дунёвий билимлар қолиб сохта диний таълимларнинг болаларга ўргатилиши, уларнинг гулдек ҳаёти ёшлигиданоқ барбод қилиниши ва Шохин Афандининг шуларга қарши кураши тасвирланган.
Асар воқеалари жуда таъсирчан, ҳаётий ибратларга бой. Шохин Афанди бутун умрини шу эзгулик йўлига сарфлайди. Гарчи уруш, босқинчилик ҳаракатлари вазиятни ўзгартирган бўлса-да, аммо Шохин Бей Сароивада ката инқилоб қилади...
- 23
- 96
Бобо сўз изидан
Эшқобил Шукур
Эшқобил Шукурнинг “Бобо Сўз изидан” номли китоби халқимиз тарихига томирдош бўлган, туркий тиллар оиласида хазинаси, жозибаси, рангу ҳарорати, қўйингки, шарафи баланд асл ўзбек сўзларига бўлган катта муҳаббат туфайли, уни асраб қолишдек эзгу ният самараси ўлароқ дунёга келган.
Сўзлар тарихига қилинган саёҳат ҳеч бир кишини бефарқ қолдирмайди. Айрим парчаларни ўқиб кўринг, китобга қизиқишингиз ошиши баробарида Тилимизга бўлган ҳурматингиз бир неча карра юксалади.
- 54
- 79
Бобурийнома
Хайриддин Султон
Таниқли адиб Хайриддин Султоннинг "Бобурийнома" маърифий романи 1997-йили биринчи марта чоп этилгандаёқ адабий жамоатчилик, кенг китобхонлар оммасининг тилига тушган, катта қизиқиш билан ўқилган ва қизғин фикр-мулоҳазалар уйғотган эди. Аслида Заҳириддин Муҳаммад Бобур шахси, ҳаёти, адабий мероси ёзувчи ижодий фаолиятининг бош мавзуси, десак янглишмаймиз.
- 34
- 80
Сағри тери тилсими
Оноре де Бальзак
Жаҳон мумтоз адабиётида франсуз ёзувчиси Оноре де Балзак ижодининг ўрни алоҳида. Унинг фалсафий фикрлар асосида қурилган “Сағри тери тилсими” романи ижодкор хулоса қилганидек: “Бу асар (фалсафий эртак) ҳозирги асримиз, ҳаётимиз, худбинлигимизнинг формуласи бўлиб қолади”.
- 38
- 109