новые публикации
Жанры
Теги
Самые популярные публикации
Туркистон қайғуси
Алихонтўра Соғуний
Ушбу китоб улуғ бобокалонларимиздан бири бўлган аллома Алихонтўра Соғуний қаламларига мансуб нодир бир асардир. Муаллиф “Туркистон қайғуси” (1966 - 1973) номли бу асарида халқимиз қандай қилиб босқинчиларга қарам бўлиб қолгани ва динни, Ватанни, миллатни асраш кераклиги, мустақилликни қўлга киритиш учун нималар қилмоқ зарур эканлиги тўғрисида ўша мустабид совет тузуми даврида етук сиёсий арбоб сифатида чуқур сиёсий-ижтимоий мантиқ асосида мукаммал баён этади.
Шу билан бирга, бу асарда Марказий Осиё халқларининг энг қадимги даврлардан то ХИХ аср охиригача бўлган давр ичида қурган давлатлари, Амир Темур ҳақида, туркий халқлар этнографиясига оид қимматли маълуматлар ҳам бор. Китобдан олий ўқув юртлари талабалари ва тарих билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси фойдаланишлари мумкин.
- 162
- 547
Шукуҳли умр саҳифалари
Сомерсет Моэм
Йигирманчи аср жаҳон адабиёти тарихида таникли инглиз ёзувчиси Ульям Сомерсет Моэмнинг алоҳида ўрни ва мавқеи бор. Қуйида сизнинг хукмингизга илк бора ўзбек тилида ҳавола этилаётган биографик хотиралар тарзидаги эсселар ҳам бу беназир ижодкор ҳақидаги тасаввурларингизни бойитиши, шубҳасиз. Улар орқали Сиз адибнинг шахсияти, ҳаётий фалсафаси, ижодий лабораторияси билан янада яқинроқ танишасиз. Зеро, донишманд шахс даражасига қўтарилган адиблар умрининг ҳар бир сахифаси кишига инсонийликдан, меҳру оқибатдан ҳаётий сабоқлар бериши муқаррар.
- 137
- 520