yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Дарди бедаво
Носир Зоҳид
Ёзувчининг ушбу тўпламидан унинг турли йилларда ёзган қиссалари ўрин олган. Адиб ўз асарларида беҳуда ҳою ҳавасга берилиш, нафсни жиловлай олмаслик оқибат инсонни тубанлик сари етаклаб жаҳолат ботқоғига ботиришини ўқувчи кўз ўнгида намоён қилади.
Содда, равон тилда ёзилган бу ҳиссалар китобхонни бефарқ, қолдирмайди, ҳушёрликка ундайди.
- 65
- 196
Меросҳўр
Азамат Қоржовов
Онасининг вафотидан сўнг кулбаи вайронасида ёлғиз қолган бўш-баёв йигитнинг бошига яна бир кулфат тушади. Кунларнинг бирида деразаси тақиллаб, ўзи ҳеч қачон кўрмаган, эшитмаган отасидан элчи келади. Аслида бу элчи одам ўғриси эди...
Азамат Қоржововнинг ушбу китобига ғаройиб мерос ҳақида ҳикоя қилувчи "меросхўр" ва бир қишлоқ қабристонининг боғини обод қилган йигитнинг қизиқарли тақдири ҳақидаги "қоронғи чорбоғ" қиссалари киритилган.
Асарлар сиз - азиз китобхонларга манзур бўлади деган умиддамиз.
- 122
- 445
Сен баҳорни соғинмадингми?
Акмал Саидов Ғулом Мирзо
Ушбу китобнинг биринчи қисмидан узоқ йиллар Олий Мажлис депутатлари сифатида ардоқли шоиримиз билан бирга фаолият юритган, олис ва яқин юртлар сафарларида ҳамроҳлик қилиб, ҳаётда доимо ўзаро дўст ва дилкаш ҳамсуҳбат бўлган инсон - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, юридик фанлар доктори, профессор Акмал Саидовнинг севимли шоиримиз билан қарийб ўттиз йиллик мулоқатлари асносида қоғозга туширилган эссе, мақола ва хотиралари жой олган.
Иккинчи қисм ардоқли шоиримзнинг кўпсонли шогирларидан бири - шоир, таржимон, Ғулом Мирзо қаламига мансуб эссе, мақола ва суҳбатлардан иборат.
- 110
- 559