yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Лисон ут-Тайр
Алишер Навоий
Улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий асарлари матнини ўрганиш унинг ҳаётлик чоғларидаёқ бошлаб юборилган эди. Бу анъана эндиликда ҳам давом этаётир. Айни маънода ушбу табдилда илк бор шоир асарларининг матний тадқиқ қилинмаган жиҳатлари қайта ўрганиб чиқилган.
Энг муҳими, унда улуғ шоирнинг "Лисон ут-Тайр" асари илк бор ҳам янгича насрий, ҳам меъёрий табдил қилинди. Бу тарз улуғ шоирнинг ушбу фалсафий-тасаввуфий асари моҳиятини соддалаштириб кенг китобхонларга тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Табдил адабиётшунос, тилшунос, шарқшунос, матншунос ва барча мумтоз шеъриятимиз муҳибларига манзур бўлади, деган умиддамиз.
- 32
- 101
Дон Кихот
Мигель де Сервантес Сааведра
Ушбу китоб ўз даврида ҳамманинг диққатини бирданига ўзига жалб этган. Бу ўша вақтларда барча берилиб ўқиётган рицарь романларига ҳажвий тарзда тақлид қилиб ёзилган ўткир ва қизиқ асар сифатида дунёга келди. Асарда телба қиёфадаги Дон Кихот орқали яшашни билмайдиган, мавжуд шарт-шароитни тан олишни истамайдиган киши образи талқин этилади. У ҳақоратланган ва эзилганларга ҳомий бўлишни истайди, дунёдаги зўравонлик ва зулмни таг-томири билан юлиб ташлашга интилади, жаҳонда адолат ва эркинлик ўрнатмоқни орзу қилади. Ҳўш, қаҳрамонимиз ўзининг азалий орзусига эришдими? Ўзини қийнаётган муаммоларга ечим топа олдими? Китоб мутолаасидан кейинги мулоҳазаларингиз биз учун қадрли, азиз китобхон!
- 262
- 563