yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Тонг отмоқда
Леся Украинка
Украинларнинг машхур ижодкорларидан бири - мумтоз шоира, эрк ва озодлик куйчиси Леся Украинканинг ёлқинли шеърлари, поэмалари, юксак халқчиллик руҳи билан суғорилган эртаклари, пьесалари бугунги кунда ҳам нафақат ўз юртида, балки бутун эрксевар дунё мамлакатларида, жумладан, бизда ҳам зўр қизиқиш билан ўқилади.
"Тонг отмоқда" номли мазкур китобдан сермаҳсул шоира асарларидан намуналар ва Леся Украинка ҳаёти, ижодий фаолияти ҳақидаги таниқли олимларимизнинг айрим тадқиқотлари ўрин олган. Ўйлаймизки, улар сизни бефарқ қолдирмайди.
- 145
- 545
Қирол Лир
Вильям Шекспир
Ҳар бир халқнинг маънавияти ўзга халқлар адабиёти, санъатидан баҳраманд бўлиш орқали қувватланиб боради. Бу борада эса бадиий таржиманинг аҳамияти беқиёсдир.
Шекспирнинг шеърий услубдаги драмаларининг қисқартирилиб, насрий услубда таржима қилиниши қувонарли ҳолат. Ўкувчи насрий баённи ўқир экан, унинг содда ва лўнда эканлигига гувоҳ бўлади. Бу эса қисқа фурсат ичида Шекспир маҳоратидан баҳраманд бўлишига сабабчи бўлади.
Драмалар да тирикликнинг устуни - яхшилик, меҳр- оқибат, ишонч, одамийлик, вафо, муҳаббат эканлиги ўз аксини топган.
- 112
- 448