Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar

Орол қандай қуриди
Ўрозбой Абдураҳмонов
Таниқли адибнинг она табиатга, халқ дардига муносабатини журъат ва ёрқин маҳорат билан акс эттирган эсселари ўқувчиларга анчадан буён манзур. Лекин бу китоб фақат «ўқийдиганлар» учун эмас, балки Орол фожеасига бефарқ қарамайдиган ва уқиб ўқийдиган инсонларга мулжалланган.
Айниқса, етакчи жаҳон тилларида чоп этилган «Оролим дардим менинг», «Оролим орим менинг эсселари ўзбек тилида тўла ҳолида илк бор чоп этилмоқда
- 16
- 86

Ҳикматлар
Алишер Навоий
Алишер Навоийнинг катта-кичик ҳикматлар мажмуалари кўп маротаба нашр қилинган. Йигирма жилдлик Мукаммал асарлари тўплами асосида тайёрланган ушбу китоб шоирнинг ҳикматли сўзларини имкон қадар тўла қамраб олгани билан алохида қиммат касб этади.
Адабиёт ихлосмандлари ундан буюк мутафаккирнинг олам ва одам, шахс ва жамият, ҳаёт моҳияти ва инсон умрининг мазмуни, тириклик ва ўлим, маърифат ва жаҳолат, ҳақиқат ва ёлғон, яхшилик ва ёмонлик, дўстлик ва душманлик, муҳаббат ва садоқат, диёнат ва хиёнат, савоб ва гуноҳ, ҳалол ва ҳаром, сахийлик ва бахиллик, самимият ва риё, кўйингки, инсоният ақлию кўнглини банд этиб келган.
Барча азалий ва абадий мавзулар, қадрият ҳамда тушунчалар, фазилат ва иллатлар ҳакидаги шаклан гўзал, мазмунан теран ва бадиий юксак фикр-мушоҳадаларини топишлари шубҳасиз. Бу тафаккур уммонида сузган ҳикмат дурларини, бу ҳикмат бўстонида кезган маърифат гулларини кўлга киритишига ишончимиз комил.
Навоийнинг ҳикматлар оламига саёҳатингиз муборак бўлсин, азиз ҳикматсевар дўстлар!
- 175
- 595

Муҳаббат ва матонат
Джек Лондон
Асарларида инсоннинг табиат устидан ҳукмронликка интилишини қоралаган Жек Лондон ҳикояларида бир хил тоифадаги турфа феъл-атворли кишилар ҳаёти ва улар тийнатидаги эврилишларни акс эттиради. Улар эркка интиладилар, ўз бурч ва мажбуриятларини ҳар хил шароитларда синаб кўрадилар, ҳаёт машаққатларида тобланадилар.
Адиб ўз ҳикояларида инсон энг оғир шароитларда ҳам ожиз эмаслигини исботлайди. Барчаси инсоннинг руҳияти, маънавий дунёси ҳамда иродасига боғлиқ.
- 193
- 560