yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Илм олиш сирлари
Имом Зарнужий
Ҳадиси шарифда таъкидланганидек, "илм ўрганиш ҳар бир Муслим ва муслимага фарздир". Маълумки, ҳар бир ишни охирига етказиш ва уни мукаммал адо этиш учун унга оид илмларни ўрганиш асосий омил ҳисобланади. Инсонга ҳамма илмларни ўрганиши фарз эмас. Балки, ҳозир бажарилиши лозим бўлган амалнинг илмини билиши керак. Шунда бажарадиган иши нуқсон ва камчиликлардан ҳоли ва илм асосида қилинганидан мукаммал бўлади.
Ушбу китобда илм олишга оид барча зарурий масалалар атрофлича ёритилган. Мазкур асар илм олиш истагида бўлган ҳар бир кишига дастуриламал бўлиб хизмат қилади.
- 103
- 210
Очлик мўжизаси ҳақида биласизми
Поль Брегг
Пол Брегг – 85 ёшдаги навқирон йигит, десак, муболаға бўлмайди. Унинг ҳаёт йўли ўзи тузган ва бизга тавсия этаётган яшаш усули тўғри эканини исботлайди. Бу инсон 85 ёшида алпинизм, сузиш билан мунтазам шуғулланган. Яёв юриш ва югуришда кўплаб ёшларни ортда қолдирган.
Азизлар, китобни жиддий ўқиб, тўғри яшаш сирларини ўрганинг. Агар унда айтилган тавсияларга амал қилсак, Худо хоҳласа, касал бўлмаймиз, ҳамиша тетик ва соғлом, чиройли ва ақлли бўлиб, бахтли яшаймиз.
- 69
- 239
Миллиардер хотиралари
Жон Рокфеллер
"Кун бўйи меҳнат қилган кишининг пул топишга вақти йўқ" – ажабланарли, шундай эмасми? Тарихда ўтган энг омадли ва бадавлат ишбилармонлардан бири – Жон Дэвисон Рокфеллер шундай ҳисоблаган.
Агар бойиб кетишни хоҳласангизу лекинига илк сармояни қандай ишлаб топишни билмасангиз – Рокфеллернинг ўзи ҳақида ёзган таржимаи ҳоли бизнес бошлашга ёрдам беради. Ушбу китобда жамланган маслаҳат ва тавсиялар кундалик ҳаётда асқотиши тайин.
Рокфеллернинг тадбиркорлик қобилияти болалигиданоқ намоён бўлган. Жон бир фунт конфет сотиб олар, уни бир қанча қисмга ажратиб, ўз сингилларига нархини ошириб пулларди. Бу инсоннинг заковати ва тажрибаси молиявий мустақиллик учун замин яратади, ижодий тафаккурни ривожлантириб, вазифаларни муваффақиятли ҳал этишга имкон беради.
Даҳо бўлмоқ шарт эмас – меҳнатсеварлик, оқилона ҳисоб-китоб, тўғри тарбия ва аъло маълумот, одамлар билан мулоқот қилиш ва уларни ажрата билиш – керак нарсаларнинг ҳаммаси шудир.
- 108
- 182
Boburiylardan biri
Qamchibek Kenja
Ushbu kitob xalqaro miqyosda ulug'vor va mashaqqatli yumushlarni ado etayotgan Bobur jamoat fondi va Bobur nomidagi xalqaro ilmiy ekspeditsiya faoliyati, fond va ekspeditsiya asoschisi, rahbari, benihoya gʼayrat va jasorat egasi, tabiatshunos, qadriyatshunos olim, dunyoni kezib, jahon boburshunoslari diqqat-eʼtiborini Bobur yurti Oʼzbekistonga qaratayotgan favqulodda tashkilotchi va tolmas inson Zokirjon Mashrabov haqida.
- 150
- 563