yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Жиноят ва жазо
- Muallif: Фёдор Достоевский
- Janrlar: Jaxon adabiyoti durdonalari
- Qisqacha mazmuni:
Жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарларидан таркиб топган «Камолот кутубхонаси» рукни бу гал атоқли рус ёзувчиси Фёдор Достоевскийнинг «Жиноят ва жазо» романини такдим этади. Асар 1866 йилда ёзилган. Аммо инсон кечинмаларининг эски ва янгиси бўлмаганидек, роман қадри ҳам эскирмаган. Китоб ўзбек тилида бундан аввал 1977 йилда чоп этилган. Қарийб 40 йилдан кейин асарни қайта нашр этишдан мақсадимиз, бугунги китобхонларимизни ўз даврида қудрат қозонган асар - талаба ҳаётидан аянчли драма билан таништириш. «Камбағаллик айб эмас, бироқ йўқчилик - иллат. Биринчисида инсон туғма олижаноб фазилатларни сақлаб қола олади, аммо йўқчиликда уларни ҳеч қачон ва ҳеч ким сақлаб қола олмайди», асардаги персонажларидан бири бош қаҳрамонга бу гапни ҳаётий мисоллар асосида изоҳлаб беради. Университетнинг собиқ талабаси бўлган Раскольников эса бу гапдан тегишли хулоса чиқара олмайди. Натижада, йўқчиликдан қутулиш, тезда бойиб кетиш ва юдори мавқеига эга бўлиш мақсадида ақл бовар қилмайдиган жиноят содир қилади. Фожиали жиҳати - қаҳрамон ўз жиноятини оқлайди. Аммо ҳаёт қонунлари адолатли - жиноятни жазосиз қолишига имкон бермайди. Руҳий жазо жиноятчини ўз айбига иқрор бўлишга мажбур этади. Романда шу мудҳиш қотилликнинг узлуксиз уқубатлари билан бирга гўзал муҳаббат тасвири дам борки, у китобхон қалбини беихтиёр жунбишга келтиради.
- Yuklab olish: PDF
- Online o'qish: PDF
- Teglar Roman
- 1398
- 1740