new publications
Genres
Tags
Most popular publications
Кўктўнликлар
Баҳодир Мурод Али
"Кўктўнликлар" Баҳодир Мурод Алининг биринчи йирик асари. Қиссанингсюжети анъанавий-кичик ҳикоялардан қурилган бўлишига қарамай, умумий яхлитлик касб етган. Муаллиф қийин мавзу-ўлкада Совет ҳукуматининг узил-кесил ўрнатилишини асарнинг бош мавзуси қилиб олган.
- 41
- 71
Турмушнинг тўрт тиргаги
Ўткир Ҳошимов
Ўзбек адабиётининг атоқли намоёндаси, ўзбек нашрчилигини юксакликка олиб чиқа олган севимли адибимиз, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг вафот этганига бир ярим йилча вақт бўлди. Адибимиз 2013 йил, 24 майда вафот этган эди. У 71 йиллик умри давомида китобхонларга ажойиб романлар, қиссалар, драматик асарлар, саёҳатномалар, публицистик мақолалар қолдирди.
Бундан ташқари, Ўткир Ҳошимов ҳикоялар устаси ҳам эди. Умрининг сўнгги ойларида у ҳикояларини бир тўплам қилиб, китобхонларга тақдим этиш ниятида тинмай ишларди. Афсуски, бу ишни охирига етказишга умри бевафолик қилди. Нашриётимиз унинг ана шу бошлаган ишини давом эттириб, адиб ҳикояларини бир муқовага жамлади. Бизга бу ишда адибнинг рафиқаси, адабиётшунос Ўлмасхон Ҳошимова яқиндан ёрдам берди.
- 117
- 222
Privalov millionlari
Dmitriy Narkisovich Mamin-Sibiryak
Atoqli rus yozuvchisi va dramaturgi Dmitriy Narkisovich Mamin-Sibiryak (1852-1912), aytish mumkinki, o'zining barcha asarlarini sayohatlar. Kuzatuvlar asosida yozdi. Zotan, u adabiyotga "Uraldan Moskvagacha" yo‘l ocherklari bilan kirib kelgan edi. Mamin-Sibiryakning qahramonlari oddiy xalq, o'z kunini o‘zi ko‘ruvchi, sodda va jaydari insonlardir.
Xususan, uning "Privalov millionlari" romanidagi, Maksim Gorkiy ta'biri bilan aytganda, o‘zgacha turmush tarzi, yorqin xarakterlar va teran demokratizm rus xalqini tushunishga va yaxshi ko‘rishga ko‘mak beradi.
Mazkur kitobdan joy olgan "Ural hikoyalari" turkumidagi "Doktor Osokinning sog'ayishi" hikoyasida esa muallif Ural va Sibirdagi islohotlar davrni, umumxalq ongi hamda mison huquqlari va axloq masalalarini o‘rtaga tashlaydi. Ushbu kitob keng kitobxonlar auditoriyasiga mo'ljallangan.
- 109
- 232
Шавқингни ёд этиб
Мирзо Абдулқодир Бедил
Бедил — форс-тожик мумтоз шеъриятининг забардаст вакили, руҳият ғазалиётининг ўхшаши йўқ намояндаси, жамият ва табиат сирсиноатларини файласуфона таҳлил ва тадқиқ этган буюк шоир бўлиб, ғазал ихлосмандларининг ҳар бир янги авлоди уни янгича кашф этиши муқаррардир.
Унинг шеърий фикрлари, ташбеҳлари ва сеҳрли тили ўз ифорини ҳамиша уфуриб туришига аминмиз. Ундан илғаб оладиган маъноларимиз маънавиятимиз сандиғига қўшилган дуру жавоҳирлар кабидир...
- 45
- 195
Меҳр манзиллари
Раҳматилла Шералиев
Қўлингиздаги китоб инсон онги ва тафаккурини бойитишга ҳисса қўшган, қўшиб келаётган замондошлар ҳақида. Улар орасида муаллифнинг ўзи ҳам бор. Китобни ўқиб, муаллиф ўзи ҳақида ёзибди, деган хулосага ҳам келиш мумкин.
Таниқли маънавиятчи, моҳир журналист, маҳалла жонкуяри Раҳматилла Шералиевнинг ўз ёзиш услуби бор. Бу услуб самимиятга, бадииятга асосланган. Муаллиф шу тариқа ўқувчини қаҳрамонларига ошно қилиб қўяди. Журналистнинг маҳорати айнан мана шунда.
Ўйлаймизки, китоб сиз, зукко ўқувчиларга манзур бўлади.
- 117
- 221