новые публикации
Жанры
Теги
Самые популярные публикации
Илм олиш сирлари
Имом Зарнужий
Ҳадиси шарифда таъкидланганидек, "илм ўрганиш ҳар бир Муслим ва муслимага фарздир". Маълумки, ҳар бир ишни охирига етказиш ва уни мукаммал адо этиш учун унга оид илмларни ўрганиш асосий омил ҳисобланади. Инсонга ҳамма илмларни ўрганиши фарз эмас. Балки, ҳозир бажарилиши лозим бўлган амалнинг илмини билиши керак. Шунда бажарадиган иши нуқсон ва камчиликлардан ҳоли ва илм асосида қилинганидан мукаммал бўлади.
Ушбу китобда илм олишга оид барча зарурий масалалар атрофлича ёритилган. Мазкур асар илм олиш истагида бўлган ҳар бир кишига дастуриламал бўлиб хизмат қилади.
- 103
- 209
Юлдуз бола
Оскар Уайльд
"Камолот кутубхонаси" рукни орқали тақдим этилаётган навбатдаги китобни қўлга олишингиз билан қалбингиз севинчга тўлди, тўғрими? Дарҳақиқат, қувончингизга шерик бўладиган, қувончингизга сабаб бўладиган янги қаҳрамонлар билан энди Оскар Уайльд эртаклари орқали танишасиз. Табиийки, бу галги эртак қаҳрамонлари олдингиларидан бироз бошқачароқ, ғайритабиий характерга эга, улар билан содир бўладиган воқеалар ҳам ноодатий.
Демак, эртаклар оламига янгича ҳайрат ва янгича ғайрат билан шўнғиймиз.
- 72
- 168
Жодугар ёхуд 1000 йиллик ҳаёт
Нодирабегим Иброҳимова
Асар қаҳрамони Иброҳимнинг ҳаётида лўли қиз пайдо бўлгач, барчаси ағдар-тўнтар бўлди. Жодугарлар авлодига мансуб қиз унга абадий муҳаббат ва тавқи лаънат ташлаб кетди...
Ўлимтопмас йигит ва жодугар қиз ҳаётидан сўзловчи фантастик қисса сизни ўтмиш асрорлари, сеҳр-жоду тилсимлари, инсоний туйғулар ва чин муҳаббат воқеаси билан таништиради. Ушбу асарни бир нафасда ўқиб, фантастика оламига саёҳат қиласиз.
- 88
- 191
Бола одоби билан азиз
Зиёвуддин Раҳим
"Бола - одоби билан азиз" китобида болалар одоб-ахлоқи ҳақида жуда керакли маълумотлар берилган. Мисол учун уйда ва мактабда ўзини қандай тутиш лозимлиги, кўчада юриш одоблари, ота-онага, устозларга, қариндошларга қандай муомала қилиш ҳақида муҳим йўл-йўриқлар кўрсатилган. Шунингдек, бу китобдан болаларнинг дунёқарашини кенгайтирадиган қизиқ мавзулар ва ибратли ҳикоялар ҳам ўрин олган.
Севикли фарзандларимиз бу китобни ўқиб, ҳаётнинг моҳиятини яхшироқ англаб этадилар, одоб-ахлоқ қоидаларини ўрганадилар, инсонларга ҳам, атроф-муҳит ва ҳайвонот оламига ҳам бирдек яхши муносабатда бўлиш нақадар муҳимлигини билиб оладилар.
- 52
- 233
Осий банда
Одил Ёқубов
ХХ асрнинг улкан адибларидан бири Одил Ёқубовнинг унинг вафотидан сўнг дунё юзини кўраётган бу китобига адибнинг охирги йилларда қаттиқ тер тўкиб ёзган "Осий банда", "хотиралар", "Қарноқ" сингари бадиий асарлари жамланди. Улар алоҳида асар - лар бўлса ҳам, худди бир-бирининг мантиқий давомидай ҳаяжон билан ўқилади.
Уларда адиб турғунлик деб аталган йилларнинг мураккаб, зиддиятли ўта драматик воқеаларини қаламга олади. Ўзи ҳаётда кўрган, билган, бошидан кечирган воқеаларни ҳаққоний бадиий тарихга, Реал шахсларни эса ўзида давр муҳрини ташиган, даврнинг юлдузи ва сайёраси бўлган жозибадор, бадиий гўзал, юксак даражада ибратли бадиий қаҳрамонларга айлантиради.
У яратган ота, Онаизор бадиий тафаккурнинг ноёб мулки, улар бошдан кечирган кўргиликлар ҳақида кўз ёши тўкмасдан ўқиш мумкин эмас. Одил Ёқубов бу асарларни халқ учун ёзган. У ҳамон халқнинг хизматида камарбаста.
- 55
- 230