yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Ёш вертернинг изтироблари
Иоган Вольфган Гёте
Юракларни титратгувчи, ларзага солувчи ушбу роман севги хакидаги хазин қўшик кабидир. Покиза қалбнинг яраланган мухаббати хижрон дамларида ёниб-оловланиб, окибатда, мухаббат соҳиби ёш Вертерни хазон килади. Ҳар сатри севги билан лиммо-лим бўлган, изтиробдан яралган мактублар шаклида роман кўнглингиз тўридан жой олиши аник. Шунинг учун ҳам бу асар Гётенинг шоҳ асарларидан бирига айланган. Ҳамон китобхонларнинг севимли асари бўлмиш севги киссаси мутолааси сизга муборак бўлсин!
- 13
- 44
Қиёмат
Чингиз Айтматов
Чингиз Айтматовнинг «Қиёмат» романида эзгулик ва ёвузликнинг кураши, инсон ва табиат муносабати бўрилар Акбара билан Тошчайнар образи орқали очиб берилади. Инсон томонидан ҳудудларни ўзлаштириш, ўрмонларни йўқ қилиш, табиатнинг азалий қоидаларини бузиш ва охир-оқибат жонзотларни ўз она уйидан сиқиб чиқариш қиёмат-қойим даражасида тасвирланади.
- 269
- 728
Замонавий Америка романлари
Акмал Холматович Саидов
Замонавий АҚШ адабиёти барча (проза (наср) ва поэзия (назм), драматургия) жанрларда, турли (реализм ва романтизм, модернизм ва экзистенциализм) услубларда жахон китобхон-лари эътиборини тобора ўзига жалб этаётган, танкидчилар томонидан юқори баҳоланаётган асарларга бой.
Якин вактгача ўзбек китобхонлари томонидан Америка адабиёти асосан Марк Твен, Эдгар Аллан По, Жек Лондон, Теодор Драйзер, Эрнест Хемингуэй. Рэй Брэдбери каби адиблар оркали тасаввур этиб келинар эди. Бугунга келиб, таржимонларимиз томонидан мамлакати мизнинг вақтли матбуотида турли хил Америка модерн ёзувчилари асарларидан таржималар эълон килиниши ўзбек китобхонларининг замонавий АҚШ адабиётига бўлган эътиборини улғайтирди.
Буни ҳисобга олган холда, мазкур тўпламда ўқувчилар эътиборига ҳозирги давр АҚШ романнависларининг асарлари ҳавола этилмоқда. Шу пайтгача ўзбек тилида «Замонавий Америка романлари» тўплам ҳолида чоп этилмаганлиги боис ушбу нашр адабиёт ихлосманд-ларига муносиб совга бўлишидан умидвормиз
- 203
- 510
Ғоялар фалсафаси
Ж. Норбеков
Ушбу ўқув қўлланмада «Ғоялар фалсафаси» фанининг предмети, мақсад ва вазифалари, ғоялар фалсафасининг ривожланиш босқичлари, дунёнинг мафкуравий манзараси, мафкуравий онг ва дунёқараш ҳамда мафкуравий тарбия билан боғлиқ муаммоларнинг ечими батафсил ёритилган. Ўқув қўлланма бакалавриат босқичи учун мўлжалланган.
- 216
- 502
Ёлғизликнинг юз йили
Габриел Гарсиа Маркес
"Ёлғизликнинг юз йили" Габриел Гарсиа Маркеснинг машҳур романи бўлиб, жаҳон адабиётининг энг муҳим асарларидан бири ҳисобланади. Бу асар Буендиа оиласининг юз йиллик тарихини, севги, азоб, ёлғизлик ва вақтнинг инсон ҳаётига таъсирини ҳикоя қилади. Асарда, Колумбиянинг кичик бир шаҳарчасида яшовчи Буендиа оиласининг авлодлари давомида содир бўлган воқеалар тасвирланади. Вақт ўтиши билан улар ёлғизлик ва умид ўртасида ҳаёт кечиришади.
- 154
- 369