новые публикации
Жанры
Теги
Самые популярные публикации
Ўйлар, ҳикматлар, нақллар, шеърлар
Абу Райҳон Беруний
Буюк аллома Берунийнинг минг йиллик тўйини ўтказиш биргина бу олижаноб сиймонинг тантанаси бўлибгина қолмай, балки бутун фан ва маданиятимиз тантанасидир. Чунки Абу Райҳон Беруний Ўрта Осиё фанини Шарқ фани ютуқлари билан ҳар томонлама чуқур эгаллаб маълум юксакликка эришди, замонасида ва ундан олдин, кейин ҳам ҳеч ким етолмаган чўққига чиқди.
Ўн аср олдин Хоразм вилоятида дунёга келган бу мўътабар зот жаҳон фани ва маданиятига чинакам улкан ҳисса қушди. Беруний 150 дан ортиқ асар яратди. Буларнинг баъзилари кичик-кичик рисола — китобча бўлса, кўпи бир-икки жилдли, тўрт юз- беш юз бетли, баъзилари минг бетли китобдан иборат.
Бу китобларни мавзуларга бўлиб чиқсак, Берунийнинг қайси фанга қанчалик эътибор берганлиги ва у билан қанчалар шуғулланганлиги манзараси кўз олдимизга келади. Ушбу китобда алломанинг баъзи асарларидан намуналар келтирилган.
- 115
- 357