новые публикации
Жанры
Теги
Самые популярные публикации
Севги шундай навбаҳорки
Эркин Воҳидов
Ушбу сайланмада Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов қаламига мансуб инсон қалбининг - энг яхши туйғуси - муҳаббат тараннуми ҳақидаги шеърлар жамланган.
- 45
- 111
Соғинч дафтари
Ўктам Мирзаёр
Таниқли шоир Ўктам Мирзаёрнинг ушбу тўпламида шоирнинг она Ватан, ҳурлик, маърифат, садоқат, муҳаббат, олам гўзаллиги мавзуларидаги шеърлари ўрин олган. Уларнинг ҳар бирида шоир ўз қарашларини, ўзи топган хулосаларни беришга интилган. Ўзи англаган дунёни кўрсатиб бера олган.
Шунингдек, тўпламга муаллифнинг дунё шеъриятининг атоқ ли намояндалари Лорка, Блок, Ҳамзатов, Огнесвет каби шоирлар ижодидан қилган таржималаридан намуналар киритилди.
- 69
- 166
Ҳалокат жари
Номоз Эргашев
Худо: "Эй Одамзот, сен учун энг қўрқинчли нарса нима?" деб сўрашганда, одамзот: "ўлим деб жавоб қилган экан".
Бизнинг қаҳрамонимиз эндигина ўн гулидан беш гули очилган чоғида ана шундай даҳшатли ўлимни бўйнига олади. Бундай хулосага келган ҳам, хулоса сиридан воқиф бўлган ҳам фақат икки мавжудот — бири чолнинг ўзи, иккинчиси — уни бағрида ўстирган мана шу кўҳна олам эди. Уни "Ўлим жари"га йўллаган ҳам, "Унда учинчи оламга дарча кўрасан, ўша дунёга ўт?" деб ундаган ҳам ўша олам эди.
Азиз китобхон! Чолниниг "Ўлим жарига" қандай борганини, у ерда учинчи оламга ўтиб, қандай ғаройиб воқеаларга дуч келганини билмоқчи бўлсангиз, ушбу тўпламни ўқиб чиқинг. Унда бу ғаройиб воқеалардан ташқари инсон ҳаётининг маъноси, ҳалоллик ва поклик, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш мароқли тасвирланади.
- 168
- 217
Менинг юлдузим
Эркин Воҳидов
Ушбу сайланмада Ўзбекистон қаҳрамон, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг турк йилларида яратилинган дилбар шеърларининг энг саралари жамланган.
- 62
- 185
Сабр соҳили
Дилором Каримова
Ушбу тўпламда шеърлар мавзу-моҳиятига қараб уч бўлимга ажратилган. Биринчи бўлим халқ оғзаки ижодининг мумтоз ҳикоят ва ривоятларини ўз ичига олган. Бунда "Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" (нашрга тайёрловчи Эргаш Очилов), "Дурратул-ваъизин" (Салим Бухорий) каби манбалар асос бўлиб хизмат қилган.
Иккинчи бўлим бу инсон она мадҳига бағишланган.
Якунловчи қисм эса кундалик-ҳаётий муаммоларга му-носабат, инсоннинг ҳиссий кечинмалари: соғинч ва изтироб, меҳр ва вафо каби мавзулардаги шеърлардан таркиб топган. Ушбу шеърий тўплам жавонингиздаги севимли китоблар қаторидан жой олса ажаб эмас.
- 59
- 218