Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Alisher Navoiy
Isajon Sulton
"Hazrat Alisher Navoiy o'rta asrda yashab o'tgan bir mutafakkir, aksincha, u har bir davr uchun zamon kishisi. U bizning donishmand zamondoshimizdir. Ulug'bobomiz asarlarini necha yuz yillar davomida tushunib o'qigan va bugun ham anglab o'qiyotgan insonlar o'z yuraklarini og'ritib qiynayotgan savollarga, o'z zamonasiga oid barcha ma'naviy va ruhiy muammolarga javob topa oladi.
- 236
- 856

Хатар чангалида
Собиржон Ҳакимов
Ушбу асар одам савдоси билан боғлиқ воқеаларни қамраб олган. Олис юртларда бошига мусибат тушган кишилар кечмишлари ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Кимлардир ўзга юртларда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳолатларга тушаётгани ҳамда оила, Ватан нақадар лазиз ва муқаддаслигини англаб етаётгани ҳақидаги бу асар сизда қизиқиш уйғотади деган умиддамиз.
Қисса ҳаётда учраб турган воқеалар асосида ёзилган бўлиб, ёзувчининг бадиий тўқималари билан янада бойитилган. Ижодкор ўз асари орқали китобхонни бу каби хатар билан боғлиқ жараёнларга ҳеч қачон лоқайд бўлмасликка ундайди.
- 229
- 380

Жадид
Нусрат Раҳмат
Аслида тарихни ўрганишнинг ўзи кифоя эмас, уни ҳимоя ҳам қила билиш керак. Бу сиймолар ҳар қандай тазиқларга қарамасдан уни бало-қазолардан муҳофаза қилганлар.
Асар "жадид" ('Беҳбудийга бахшида ҳикоялар") деб номланган. Бу ҳикоялар фақат Беҳбудий ёки жадидлар ҳақидагина эмас, маориф ва маънавият учун жонини тикганлар. Тамаддуни баланд ёки ночор бўлганлар, улар орасидаги тафовутлар, зиддиятлар ҳақида ҳамдир.
- 179
- 335

Шаҳзода ва гадо
Марк Твен
Сизларга ҳикоя қилмоқчи бўлган бу қиссамни бировдан эшитганман, у отасидан эшитган экан, унинг отаси эса бувасидан, буваси ҳам ўз отасидан эшитган экан ва ҳоказо. Хуллас, уч юз йил, балки бундан ҳам кўпроқ вақт мобайнида оталар буни болаларига ҳикоя қилаверганлар ва шу тариқа бу қисса бизгача сақланиб келган. Эҳтимол, бу воқеа чиндан ҳам бўлгандир, эҳтимол, ривоят ёки афсонадир, лекин ҳар ҳолда бундай воқеанинг бўлиши мумкин.
Балки илгари замонда бунга фақат донишманд ва ўқимишли кишилар ишонгандирлар, балки ўқимаган оддий кишилар ҳам ишониб, бу қиссани яхши кўриб қолгандирлар.
- 177
- 297
Сўз латофати
Эркин Воҳидов
Атоқли шоир Эркин Воҳидовнинг “Сўз латофати” номли китобига устоз ижодкорнинг миллий адабиёт ва она тилимиз хусусида куйинчаклик билан ёзган мақолалари киритилган.
- 272
- 565