yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Ойбегим менинг
Зарифа Саидносирова
Зарифа Саидносированинг "Ойбегим менинг" номли китоби нафақат биографик асар, балки тарбиявий аҳамияти катта бўлган, жонли ва ёрқин тасвирларга эга чиройли муҳаббат қиссасидир.
Китобни ўқиган ҳар бир ўқувчи қалбида Ойбекдек улуғ адиб ва улуғ инсонга нисбатан ҳурмат ва муҳаббат туйғулари пайдо бўлади. Китобда, Ойбекдан ташқари, яна бир асосий қаҳрамон бор. Бу, бутун ҳаётини Ойбекка бағишлаган, унинг машаққатли қисматини енгиллаштиришга интилган, унга муносиб ёр бўлган Зарифа опанинг ўзидир.
Ойбекнинг шахсий ҳаётинигина эмас, балки бир-бирига муносиб икки улуғ сиймонинг севги ва вафо достони- "Ойбегим менинг" мутолааси барчангизга муборак бўлсин!
- 24
- 117
Qiyosiy adabiyotshunoslik
Gulnoz Xallieva
Qiyosiy adabiyotshunoslik yo'nalishidagi tadqiqotlar keng qamrovli tahlilni amalga oshirishni taqozo etadi. E'tiboringizga havola qilinayotgan o'quv qo'lanmada qiyosiy adabiyotshunoslik metodologiyasiga oid eng muhim ilmiy-nazariy tushunchalar yoritilgan. Qo'llanma filologiya yo'nalishidagi barcha talaba, magistr va tadqiqotchilarga mo'ljallangan.
- 150
- 505
Нодира - Комила
Нодира
Маърифатпарвар ўзбек шоираси Моҳларойимнинг Комила тахаллуси билан, ўзи тузган ўзбекча шеърларидан иборат Нодира-Комила девонининг нашри 2001 йилда амалга оширилган. Шоиранинг ушбу девони қўлёзмасига кирган Комила тахаллусли форс-тожик тилидаги янги шеърлари ўзбек тилига насрий таржима билан биринчи маротаба китобхопларга тақдим этилмоқла.
- 173
- 970