new publications
Genres
Tags
Most popular publications
Bolalik va o'smirlik ko'chalari
Erkin Malik
Aziz o'quvchilar! Sir emas, bugungi kunda aksariyat kattalar kiril, bolalar esa lotin imlosida badiiy asarlar o'qiydilar. Shularni hisobga olib, Sizlarga ajoyib va g'aroyib bitta asarni bitta muqovada, ikki imloda taqdim etayapmiz. Niyat- kitob jim turmay qo'lma-qo'l bo'lib, xizmatingizda bo'lsin.
Bu uslubning qulayliklari ko'p. Avvalo, kattalar yosh bolalarga kitobni o'qib berishlari mumkin. Yana imlolarni bir-biriga qiyoslab savodxonlikni ham oshirsa bo'ladi.
- 77
- 191
Хатар чангалида
Собиржон Ҳакимов
Ушбу асар одам савдоси билан боғлиқ воқеаларни қамраб олган. Олис юртларда бошига мусибат тушган кишилар кечмишлари ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Кимлардир ўзга юртларда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳолатларга тушаётгани ҳамда оила, Ватан нақадар лазиз ва муқаддаслигини англаб етаётгани ҳақидаги бу асар сизда қизиқиш уйғотади деган умиддамиз.
Қисса ҳаётда учраб турган воқеалар асосида ёзилган бўлиб, ёзувчининг бадиий тўқималари билан янада бойитилган. Ижодкор ўз асари орқали китобхонни бу каби хатар билан боғлиқ жараёнларга ҳеч қачон лоқайд бўлмасликка ундайди.
- 66
- 113
Амир Темурнинг туғилиши
Ҳайдар Муҳаммад
Таниқли шоир ва драматург Ҳайдар Муҳаммаднинг 10 дан ортиқ шеърий ва драматик асарлар тўплами чоп этилган. 40 йилдан бери унинг шеърларига айтилган қўшиқлар телерадиоканалларида муттасил жаранглаб келаётган бўлса, саҳна асарлари деярли 30 йил мобайнида Республика театрлари репертуаридан мустаҳкам ўрин олиб келмоқда.
Ҳ.Муҳаммаднинг "Тошкентнинг нозанин маликаси" мусиқали драмаси ўтган асрнинг саксонинчи йилларида энг машҳур асарлардан бири бўлган, 2006 йилда бу асар Муқимий театрида қайта саҳналаштирилди.
Драматургнинг "хотинлар гапидан чиққан ҳангома" комедияси Миллий театр саҳнасидан 13 йил давомида 900 марта зал тўла томошабинлар иштирокида ўйналди. Бу асар "темир эркак" деган бадиий фильм бўлди. Фильм ҳам энг кўп томошабин тўплаган асар бўлди.
- 45
- 136
Лисон ут-Тайр
Алишер Навоий
Улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий асарлари матнини ўрганиш унинг ҳаётлик чоғларидаёқ бошлаб юборилган эди. Бу анъана эндиликда ҳам давом этаётир. Айни маънода ушбу табдилда илк бор шоир асарларининг матний тадқиқ қилинмаган жиҳатлари қайта ўрганиб чиқилган.
Энг муҳими, унда улуғ шоирнинг "Лисон ут-Тайр" асари илк бор ҳам янгича насрий, ҳам меъёрий табдил қилинди. Бу тарз улуғ шоирнинг ушбу фалсафий-тасаввуфий асари моҳиятини соддалаштириб кенг китобхонларга тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Табдил адабиётшунос, тилшунос, шарқшунос, матншунос ва барча мумтоз шеъриятимиз муҳибларига манзур бўлади, деган умиддамиз.
- 31
- 100
Ойбегим менинг
Зарифа Саидносирова
Зарифа Саидносированинг "Ойбегим менинг" номли китоби нафақат биографик асар, балки тарбиявий аҳамияти катта бўлган, жонли ва ёрқин тасвирларга эга чиройли муҳаббат қиссасидир.
Китобни ўқиган ҳар бир ўқувчи қалбида Ойбекдек улуғ адиб ва улуғ инсонга нисбатан ҳурмат ва муҳаббат туйғулари пайдо бўлади. Китобда, Ойбекдан ташқари, яна бир асосий қаҳрамон бор. Бу, бутун ҳаётини Ойбекка бағишлаган, унинг машаққатли қисматини енгиллаштиришга интилган, унга муносиб ёр бўлган Зарифа опанинг ўзидир.
Ойбекнинг шахсий ҳаётинигина эмас, балки бир-бирига муносиб икки улуғ сиймонинг севги ва вафо достони- "Ойбегим менинг" мутолааси барчангизга муборак бўлсин!
- 24
- 117