Genres
Tags
Most popular publications

Бой бола, ақлли бола
Роберт Кийосаки
"Бой бола, ақлли бола" китоби бирмунча аввал чиққан "Бой ота, камбағал ота"нинг узвий давоми бўлиб, кишини фикр доирасини очишда бир-бирини тўлдиради.
- 174
- 578

Пул оқими квадранти (2-китоб)
Р. Т. Киосаки, Ш. Л. Лечтер
Китобнинг биринчи қисми чоп этилиб, ўкувчилар эътиборига ҳавола этилган эди. Китоб муҳлисларининг фикр-мулоҳазаларини инобатга олиб, ушбу асарнинг иккинчи ва учинчи қисмини жамланган ҳолда нашр этишга тайёрладик.
Мазкур китобнинг биринчи қисмида квадрантдаги бўлимларининг ўзига хос хусусиятлари ҳакида сўз юритилган бўлса, иккинчи қисмида квадрантнинг ўнг томонини танлаганларнинг нуқтаи назарини шакллантиришга асосий этибор қаратилди.
- 170
- 572

Пул оқими квадранти (1-китоб)
Р. Т. Киосаки, Ш. Л. Лечтер
Бу молиявий билимлар ҳақидаги китоб бўлиб, бундан анча йиллар муқаддам одамлар бозор талабларига мослаша олмай қийналиб юрган дастлабки пайтларда, бадавлат ишбилармонлар озод-эркин ҳаёт кечиришнинг бир нечта қоидаларини ўрганиб чикишди.
Мазкур китобни ўқиш жараёнида ўша қоидалардан воқиф бўлиш баробарида, сиз пул учун эмас, балки пулнинг сизга ва сиз учун хизмат килиши кераклигини англайсиз. Бу китоб молиявий бошқариш сирларини ўрганишда сизга ёрдам беради. Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
- 152
- 568

Пул топишнинг улкан сирлари
Жо Витале
Муаллифнинг "Маркетинг маънавияти" китоби дунёдаги энг бозори чаққон китоблардан бири ҳисобланади. Унинг электрон китоблари магнитофонда эшитиш қулайлиги билан устунликка эга. У Америка маркетинг ассоциацияси ва Америка менежментлари ассоциацияси учун бир нечта китоблар ёзган.
У маркетинг бўйича энг тажрибали мутахассислардан бири ва ўқувчини ўзига мафтун этадиган ёзувчи ижодкордир. Ушбу китоб ҳам ўзига хос бўлиб, одамларни ҳамиша яхшилик қилиб яшашга ундаши билан қимматли аҳамиятга эга. Унда мавзуни кенгроқ ёритиш мақсадида бошқа муаллифларнинг фикрлари ва мақолалари ҳам ўрин олган.
- 163
- 485
Қуёшингиз ботмасин
Тоҳир Малик
Зиёли оиланинг боласи жиноят оламига кириб қолди. Яна кимнингдир ёлғиз фарзанди ичкиликка ёки гиёҳвандликка мубтало. Бошқасининг фарзанди ўғирлик қилиб қамалган. Нима учун баъзи болалар жиноят оламига кириб қолмокда? Оилада бу каби нохуш ҳолатлар рўй беришига ким айбдор?
Китоб муаллифи ана шу саволларга ҳаётда учрайдиган мисоллар орқали жавоб беришга, бу каби иллатлар илдизини топишга ҳаракат қилади. Жондан азиз фарзандларимиз тўғрисўз, билимли, ақлли, имонли бўлиб вояга етиши учун тарбиянинг қайси жиҳатларига эътибор қаратиш зарурлиги ҳақидаги қимматли тавсиялар ҳам мазкур китобдан ўрин олган.
- 346
- 492