yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Kimyo olamiga sayohat
Mahmud Primqulov
Qo‘lingizdagi ushbu kitobda kimyoning o‘zi nima, u qanday paydo bo‘lgan, uning rivojlanish tarixi qanday kechgan degan savollarga javob topasiz hamda kimyoviy elementlar qachon va qaysi olim tomonidan kashf etilganini bilib olasiz. Kimyoviy elementlar yordamida sahna ko‘rinishlari orqali ularning xossa-xususiyatlari bilan tanishasiz. Shuningdek, kitobda o‘quvchilar o‘z bilimlarini sinab ko‘rishlari uchun olimpiada masalalari ham berilgan.
- 195
- 534
Кўзмунчоқ
Анор
“...Болалик чоғларимдан бери дуч келган зулмлар, мактаб йилларимда камситилганларим, институтда ўқиган давримда ёлғизлигим, аёлларнинг бегоналиги ё макри, дўстларнинг эътиборсизлигига нима дейиш керак?
Ёки маънавий задаликлар - юзимга кулиб, икки кўллаб кўришадиганларнинг номардлиги, энг яқин деб билган талабамнинг хиёнати, отамнинг шафкатсизлиги, онамнинг ёлворишлари, умрим буйи дуч келган ёлгонлар, бўҳтонлар, умримни қисқартирган ноҳакликлар, хар куни конимга қатра-қатра берилгаи захарлар... буларнинг хаммасининг бадалини олишим керак эмасми?..”.
- 157
- 399
Адашганлар
Раззоқова, Гулчеҳра
“Адашганлар” қиссаси реал воқеаларга асосланган. Асар қаҳрамонлари дуч келган ҳаёт синовлари, улар тушиб қолган аянчли ҳолатлар ва уларнинг тақдир тўқнашувлари, сиз — азиз китобхонларни ҳам бефарқ қолдирмаслигига ишонамиз.
- 132
- 453
Oшиқ Бухорий қиссалари
Жўра Фозил
"Oшиқ Бухорий қиссалари" Бухорои шариф узоқ ва яқин тарихи ҳақидаги уч қиссадан иборат туркум. Биринчи қисса – "Бухоро маликаси"да арабларнинг Бухорога ҳужуми ва Бухоро маликаси Қабожнинг уларга қарши мардонавор кураши, бу йўлда чеккан алам-изтироблари тасвирланади.
Иккинчи қисса – "Ибтидо ва интиҳо" Сомонийлар давлатининг вужудга келиши, гуллаб-яшнаши ва инқирозига бағишланган. Учинчи қисса "Қизил қуюн" деб аталади. Бу асарда большевикларнинг Бухорони истило этиши ва халқимизнинг миллий озодлик кураши тасвирланган.
- 121
- 394
Тўмарис
Миркарим Осим
Халкимизнинг миилий қахрамони, озодлик ва хурлик кураштиси, дашт маликаси Тўмарисни билмаган, у ҳақида йиллардан йилларга, тиллардан тилларга ўтиб келаётган афсонаю ривоятни эшитмаган киши бўлса керак. Тўмарис-мардлик, озодлик ва матонат тимсолидир.
- 151
- 737