yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Муҳаббатнома
Йоҳанн Волфганг Гёте
Китобга "Ёш Вертернинг итгироблари", "Ҳамроз диллар" романлари, таржимоннинг ушбу романлар ва унинг муаллифи хусусидаги илмий карашлари жамланган мақолалар ҳамда Гёте қакидаги замондошларининг немис тилидан таржима килинган ҳотиралари киритилди.
- 326
- 525
Танланган асарлар I
Асқад Мухтор
Ўзбекистон халқ ёзувчи Асқад Мухторнинг танланган асарлари биринчи жилдига адибнинг «Чинор» ва «Бухоронинг жинкўчалари» каби насрий асарлари киритилди. Ушбу асарларда Асқад Мухтор халқимизнинг босиб ўтган тарихий ўтмишини, унинг аниқ лавҳаларини тасвирлайди.
- 204
- 376
Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори
Марио Пьюзо
Марио Пьюзони машҳур қилган ва адабиёт саҳнасида унинг номини кўкларга кўтаришга сабаб бўлган асар, шубҳасиз, «Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори» асаридир.
Бу асар миллион йиллардан бери одамлар ўртасида давом этиб келаётган иллатлар, бир-бирини кўролмаслик, чексиз бойликка бўлган ҳирс, адоват кабиларни рўй-рост ифодалаб бергани, шунингдек, америкалик ва сицилиялик мафиячиларнинг кирдикорларини тўла-тўкис очиб бергани билан дунё миқёсида оммалашиб кетди.
- 335
- 494
Камбағаллар
Ф. М. Достоевский
Достоевский инсон руҳиятини ёритувчи салмоқли асарлари билан жаҳон адиблари рўйхатидан ўрин олди. Унинг умуминсоний қадриятларни тараннум этувчи барча асарлари аллақачон ҳақиқий китобхонлар жовонига териб бўлинган.
Адибнинг маълум бир миллат ҳаётини, турмуш таризини ёритар экан, замирида барча халқларга бирдек хос бўлган маънавий хусусиятларни меҳр-муҳаббат, садоқат, элпарварлик, меҳнатсеварликни юксакларга кўтаради.
"Камбағаллар" романи ҳам ана шундай туйғу ва ҳислатларни улуғловчи асарлардан бири.Китоб кенг оммага мўлжалланган.
- 178
- 552
Амир Темур сулоласи
Поён Равшанов
Соҳибқирон Амир Темур ва унинг Марказий Осиё, Хуросон, Эрон ва Ҳиндистонда беш асрга яқин ҳукм сурган сулоласи беназир катта хонадонни ташкил этади. Шажаранинг бардавомлиги бевосита давлат аҳамиятига молик бўлган оилавий тарбияга боғлиқ бўлганлиги, ўзликни, шаънни, ор-номусни сақлаш халқимизда узоқ асрлар давомида сайқал топган миллий менталитет, урф-одатлар, удумлар бағрида етилганлиги, равнақ топганлиги Соҳибқирон тамал тошини қўйган тожу-тахт ворислари ҳаёт йўли мисолида кенг кўламда тадқиқ этилди. Мавжуд тадқиқотларда доимо сиёсат талқини соясида қолиб келган Амир Темур ва Темурийлар оиласи, уларнинг феъл-атвори, табиати, шижоати, сифатлари, сурат ва сийратлари, бошқарув қобилиятлари, айрича фазилатлари, қусур ва заиф жиҳатлари тарихий манбалар воситасида олдинги маррада ёритилди, инкишоф этилди. Асар шу жиҳати билан эътиборга лойиқдир.
- 419
- 441