yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
"Jadidlar"- Is'hoqxon To'ra Ibrat
Ulug'belk Dolimov
Pedagogika fanlari doktori, professor Ulug'bek Dolimovning mazkur risolasida Is'hoqxon Ibratning hayot yo'li, tarix, tilshunos va shoir ijodiy faoliyati yoritiladi. Shu bilan birga. risoladan Ibratning noshirligi, jamoat arbobi sifatidagi faoliyati haqida e'tiroflar hamda uning hikmatli so'zlari o'rin olgan.
Risola keng kitobxonlar ommasi uchun mo'ljallangan.
- 184
- 246
Соғинч дафтари
Ўктам Мирзаёр
Таниқли шоир Ўктам Мирзаёрнинг ушбу тўпламида шоирнинг она Ватан, ҳурлик, маърифат, садоқат, муҳаббат, олам гўзаллиги мавзуларидаги шеърлари ўрин олган. Уларнинг ҳар бирида шоир ўз қарашларини, ўзи топган хулосаларни беришга интилган. Ўзи англаган дунёни кўрсатиб бера олган.
Шунингдек, тўпламга муаллифнинг дунё шеъриятининг атоқ ли намояндалари Лорка, Блок, Ҳамзатов, Огнесвет каби шоирлар ижодидан қилган таржималаридан намуналар киритилди.
- 69
- 166
Илм олиш сирлари
Имом Зарнужий
Ҳадиси шарифда таъкидланганидек, "илм ўрганиш ҳар бир Муслим ва муслимага фарздир". Маълумки, ҳар бир ишни охирига етказиш ва уни мукаммал адо этиш учун унга оид илмларни ўрганиш асосий омил ҳисобланади. Инсонга ҳамма илмларни ўрганиши фарз эмас. Балки, ҳозир бажарилиши лозим бўлган амалнинг илмини билиши керак. Шунда бажарадиган иши нуқсон ва камчиликлардан ҳоли ва илм асосида қилинганидан мукаммал бўлади.
Ушбу китобда илм олишга оид барча зарурий масалалар атрофлича ёритилган. Мазкур асар илм олиш истагида бўлган ҳар бир кишига дастуриламал бўлиб хизмат қилади.
- 103
- 210
Daholar davrasi
Hamidjon Homidiy
Aziz o ‘quvchi! Ilmiy, badiiy lavhalardan tarkib topgan ushbu kitobda ko'hna mashriqzamindagi ko ‘plab buyuk allomalarning mashaqqatli hayot yo'llari tasvirlangan, ilmiy, badiiy ijodlari teran tahlil qilingan. Biz fikr yuritgan allomalar qaysi xalq farzandi bo'masin, ularning ibratli hayot yo'li, boqiy ruhi, bebaho ijodiy merosi barcha qavm va avlodlar uchun hamisha mo‘tabar va ardoqlidir.
- 73
- 181
Жуда қизиқ воқеа
Анвар Обиджон
Тўпламга киритилган ҳамма шеърларим китоб ҳолида биринчи марта нашр этилмоқда. Уларда болалар дунёси, она табиат нафосати, турли буюм ва жонзотларнинг сирли олами ҳақида иложи борича қувноқроқ тарзда сўз юритишга ҳаракат қилдим.
Ушбу китобга чоп этилиши арафасидагина "Юлдузча" белгиси қўйилди. Уни саралаш, безаш ва нашрга тайёрлашдаги катта меҳнатлари учун Ғофур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашириёти коллективидан ҳам чексиз миннатдорман.
- 65
- 225