yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Қорақуюн
Нормурод Норқобилов
Ёзувчи Нормурод Норқобилов бир қатор асарлари билан китобхонларга яхши таниш. Адибнинг «Қорақуюн» романида тоғлик йигитнинг тутқунликка тушиб қолиши, озод бўлгач эса, уни қуллик чоҳига улоқтирган кимсадан қасос олиш ниятида бир жониворни «жонли ўқ» сифатида қафас, яъни ғулда тарбиялаши акс эттирилган.
Асарда озод инсон тутқундаги инсоннинг руҳиятини англаб етмоққа қодир бўлмаганидек, инсон ҳам тутқундаги жониворнинг ботинида юз бераётган эврилишларни идрок этмоққа ожиз эканлиги моҳирлик билан тасвирлаб берилган.
Асар ўқувчиларга манзур бўлади, деган умиддамиз.
- 37
- 94
Ishqqa oid qirq qoida
Elif Shafaq
Ushbu kitob bugungi kunda asarlari zamonamiz bestselleriga aylanishga ulgurgan, Turkiya va AQSH yozuvchisi sifatida tanilgan Elif Shafaq tomonidan yozilgan. Unda ishq tuyg‘usi va odamlar orasidagi o‘zaro bir birini tushunishday murakkab ruhiy muammolar mahorat bilan yoritib berilgan. Shuningdek, Sharqqa va G‘arbga, o‘tmishda va hozirga oid motivlarning birlashib ketishi bilan o‘quvchi diqqatini o‘ziga tortadi.
- 26
- 95
Денгиз ҳақида сўзлаб бер менга
Элчин Сафарли
Ҳаётнинг бебаҳолиги, нурнинг туганмас ва абадийлиги, ўтаётган ҳар лаҳзанинг қадрли экани - инсон тафаккурини ҳамиша идрок этишга чорлаб келади. Бу дунёда бахтнинг ҳам, бахтсизликнинг ҳам шифоси бор. Ким умрини қандай ва қанақа йўсинда яшаб ўтиши -фақат ўзига боғлиқ.
Ушбу асар бизни ҳаётга теранроқ қарашга, ёруғликка интилиш билан орзуларимизни рўёбга чиқариш ҳамда вақтни исроф қилмасликка даъват этади. Бунинг учун севишга шошилмоғимиз, нафас олишимизда эса муҳаббат бўлмоғи лозим.
- 67
- 103
Буюрмаган бўйлик
Тузувчи Абдураҳмон Жўраев
Ҳикоя - жахон адабиётида бой тарихга эга оммабоп жанр. Ҳукмингизга хавола килинаётган мазкур тўпламдан Нобель мукофотига сазовор бўлган машхур адибларнинг ҳикоялари ўрин олган. Ҳикоялар ранг-баранг мавзуларда бўлишидан қатьи назар мехр-мухаббат, эзгуликка ташналик, олийжаноблик, инсонпарварлик, эхтиросларнинг жўшкинлиги, бадиий пухталик каби фазилатлар уларни уйғунлаштиради. Жахон адабиётининг энг сара хикоялари сизда катта таассурот колдиради, деб умид киламиз.
- 26
- 72
Ҳалқа
Акром Малик
Қўлингиздаги китобга муаллифнинг «Ҳалқа» ва «Жангчи» қиссалари киритилган.
«Ҳалқа» қиссасидаги воқеалар охирги юз йилликда бўлиб ўтади. Қаҳрамонлар қисмати сизни гоҳ Малайзия, гоҳ Ҳинд уммони, гоҳ Ҳинд ўлкаси, Афғон саҳролари, қадим Туркистон замини, Болқон яримороли ва Уйғур диёрларига етаклайди. Иймон ва куфр, мўмин ва шайтон орасидаги кураш, золимнинг ҳалокати, мазлумнинг саодати ҳақида ҳикоя қилади.
"Жангчи" қиссаси эса қадим Фаластин, Шом ва Исроил ўлкаларида кечган тарихий воқеалардан сўзлайди. Қаҳрамонлар бошидан кечган фожиалар ва уларнинг сабаблари ҳеч қачон эскирмайди. Ўқувчи «Жангчи» қиссасидан бугунги куни учун ибрат ола билишидан умидвормиз.
- 41
- 87