Genres
Tags
Most popular publications
Буюрмаган бўйлик
Тузувчи Абдураҳмон Жўраев
Ҳикоя - жахон адабиётида бой тарихга эга оммабоп жанр. Ҳукмингизга хавола килинаётган мазкур тўпламдан Нобель мукофотига сазовор бўлган машхур адибларнинг ҳикоялари ўрин олган. Ҳикоялар ранг-баранг мавзуларда бўлишидан қатьи назар мехр-мухаббат, эзгуликка ташналик, олийжаноблик, инсонпарварлик, эхтиросларнинг жўшкинлиги, бадиий пухталик каби фазилатлар уларни уйғунлаштиради. Жахон адабиётининг энг сара хикоялари сизда катта таассурот колдиради, деб умид киламиз.
- 145
- 271
Оқ каптарлар
Нурали Қобул
Ватан... табиатдан бошланади. Табиатни ҳис эта олган бола қалбида Ватан туйғуси теран ва бутун шаклланади, ушбу ҳикоя ва қиссаларни ўқиган ўқувчи беихтиёр ҳалол, самимият ва садоқат каби юксак инсоний эътиқодлар хисида ўйлай бошлайди. Инсон она заминнинг бир парчаси эканлиги, унинг тақдирига жавобгар эканлиги ҳақида мушоҳада қила бошлайди.
- 153
- 483
Илонғор подачиси
Азамат Қоржовов
Қўлингиздаги китоб ўзида ғаройиб ва сирли воқеаларни жамлаган детектив, ишқий, мистик ҳамда ҳаётий-маиший йўналишдаги ҳикоялардан иборат. Йигирма йил кутилган фарзандни ўғирлатган она, севимли тулпорини сўйган қассоб қисмати, мотам куни тирилган қиз каби кечмишлар сизда ҳам катта қизиқиш уйғотади.
- 233
- 427
Қоракўз мажнун
Саид Аҳмад
Ушбу китобдан халқимизнинг суюкли адиби, ҳаёти ибратларга тўла, мустаҳкам ирода соҳиби Саид Аҳмаднинг айрим ҳикоялари ўрин олган. Деярли ҳар бир ҳикояда ўқувчи ўзлигини, қалбидаги имон-эътиқод, она-юрт, ўзгаларга ҳурмат, меҳр-мурувват туйғусини йўқотмаган инсонлар билан учрашади, улардан нимадир олади.
- 167
- 369
Осмон остидаги сир
Қўчқор Норқобул
Ушбу тўпламда муаллифнинг энг сара ҳикоялари жамланган. Ҳикояларда икки жиҳат — афғон уруши мавзуси ва қадим Сурхон манзараси яққол кўриниб туради. Ижодкорнинг аксарият ҳикояларида хотирага садоқат инсонпарварликнинг ёрқин ҳаётий ифодаси, севги-муҳаббат ёрқин бўёқларда ўз ифодасини топган.
- 151
- 418