Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Иккинчи сеансга чипта
Василий Шушкин
Василий Шукшин нафақат адиб, кино актёри, режиссёр, умуман бошқа, улкан санъаткордир. Унинг актёрлик ва режиссорлик маҳорати "Кўл бўйида", "Ҳалоскорлик", "Мишка" "Серёжа ва мен", "Журналист", "Улар ватан учун жанг қилдилар" каби фильмларнинг яратилишида яққол кўзга ташланади. Адиб қисқа вақт давомида жаҳон адабиётига арзигулик маънавий хазина қолдириб кетди...
Азиз китобхон!
Унинг ана шундай асарларни бўйлаган дилтортар ҳикояларини сизга ҳам илиндик. Ўйлаймизки Шушкиннинг ҳикоялари ўзи каби қалбингиз тўридан жой олади.
- 227
- 347
Ғаройиб тақдирлар
Таржимон Жамшид Матёқубов
Сиз азиз китобхонларга тақдим этилаётган мазкур тўпламда жаҳон адабиёти вакилларининг турли ўтмишу тақдирлар, турфа феъл-атворли кишилар ҳаёти акс этган ажойиб ҳикоялари жамланган.
Ўйлаймизки, кўнгилни ийдиргувчи ушбу ҳикоялар ўзни ва ўзгани англашда сизга ҳамроҳ бўлади.

- 154
- 486
Ar-Rahiqul Maxtum
Safiyurahmon Muborakfuriy
Safiyurahmon Muborakfuriy: Rasululloh sollallohu alayhi vasallam siyratlari ar-rahiq al-maxtum.

- 262
- 593
Аёл макри
Азамат Қоржовов
Қизиқарли асарлари билан қисқа муддатда ўз ўқувчисини топган адибнинг навбатдаги китоби - «Аёл макри» турмушнинг оғир дамларини бошидан кечирган аёлнингҳеч кимнингтушига кирмаган макрни қўллашга мажбур бўлгани ҳақидаги воқеага асосланади. У ким бўлмасин, эркакми, аёлми, ҳаётда ўз ўрнини топиб, эзгулик измида яшаши лозим.
Акс ҳолда кунларнинг бирида боши деворга урилади. Шундан сўнг ҳаёти ўнгланиб кетадими, йуқми, бу - тақдир. Тақдир эса инсондан ақл-фаросат, имон-эътиқод, ирода-матонат, ҳаракат-шиддат талаб этади. Енгилиш ҳам ўзидан, енгиш ҳам.

- 254
- 613
Донолар суҳбати
Эргаш Очилов
Донолар суҳбати - ҳикоят ва ривоятлар олами.
Донишманд зотларнинг ҳар иши – ибрат, ҳар сўзи – ҳикмат. Шунинг учун уларнинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ ривоят ва ҳикоятлар, бу теран тафаккур соҳибларининг кенг қомусий билим ва катта ҳаётий тажриба билан тўйинган пурмаъно фикрлари асрлар давомида тилдан-тилга, китобдан-китобга ўтиб келган. Ушбу тўплам ана шундай ибратли ривоятлар ва ҳикматли сўзлардан тузилган.

- 189
- 611