Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Бахтини топган йигит
Аҳмад Моҳир Пакшон
Қўлингиздаги китоб - икки пок қалбнинг Самимий муҳаббати қиссаси. У Отабек ва Кумуш, Анвар ва Раънолар севгисини эслатилган ҳаяжонли, покиза туйғулар ҳақидадир. Бу қиссада инсоний меҳр-оқибат, садоқат, комилликка интилиш улуғланади.
Асар сизни хушнуд қилишига ишонамиз.
- 217
- 369
Тиллафуруш
Боқий МИРЗО
"Тиллафуруш" романи ёзувчи Боқий Мирзонинг биринчи йирик нашрий асари сифатида "Бегойим" газетасида босилгандан кейин мухлислари янада кўпайди.
Сабаби асар ҳаётий воқеалар асосига қурилган. Бойлик туфайли икки аёл ўртасида пайдо бўлган низо ва душманликни тасвирлар экан, муаллиф ҳаётийликдан чекинмайди, бойликка ружу қўйиш оқибатлари, инсон феълида пайдо бўлган салбий ўзгаришларни мустаҳкам ахлоқий меъёрларга таянган ҳолда таҳлил қилади. Хулоса чиқаришни эса китобхоннинг ўзига қолдиради. Асарни ўқиб кўргач, ўзингиз ҳам бунга амин бўласиз.
- 282
- 367
Мувозанат
Улуғбек Ҳамдам
Асар шу кеча ва кундуздаги Сиз ва Биз ҳақимизда. Унда халқнинг турли қатламларига мансуб ва ҳар хил соҳаларда ишлайдиган қатор қаҳрамонларни ўзида жам қилган битта умумий боғ мавжуд: у ҳам бўлса, мураккаб давримизнинг қайноқ нафаси, ўзига хос эврилишлари. Асар бош қаҳрамони Юсуф ана шу эврилишларда баъзан бой бериб қўйилган мувозанат сари талпиниб яшайди.
- 127
- 353
Қайтмас тўлқинлар
Туроб Мақсуд
Дунёнинг энг буюк тилсими, энг буюк мўъжизаси - инсон! Бу тилсимнинг, бу мўъжизанинг гўдаклик, болалик, ўсмирлик, ўспиринлик, ёшлик даврлари қандай кечади? Камолот йўлида қандай азиятлар чекади? Ўз умр йўлини англаб мудом олға интилиб яшаш осонми? Китоб шу хусусида. У ўқувчини руҳ оламининг ёруғ йўлларига етаклайди.
- 547
- 421
Қўрқинчли Теҳрон
Мушфиқ Козимий
Мазкур асар икки китобдан иборат бўлиб, унда ўтган аср бошларидаги воқеалар қаламга олинади. Орадан йиллар ўтган бўлса-да, ундаги ғоялар, ўлмас туйғулар, орзулар ва армонлар занжири ўз аҳамиятини йўқотмаган.
Бош қаҳрамон Фарруҳнинг эзгулик ва жаҳолат, нафс йўлидаги талатўпларга қарши кураши, қасосга ундаган турфа саргузаштлари ва Маҳинга бўлган соф муҳаббати икки романни бир-бирига узвий боғлаб турувчи умумий сюжет чизиғини ташкил этади.
"Қўрқинчли Теҳрон" дунё адабиёти хазинасидан ўрин олган асарлар сирасига киради. Мушфиқ Козимий қаламига мансуб ушбу асар илмига ошуфта бўлинг, азиз китобхон.

- 198
- 437