yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Омадсиз ошиқ
Иброҳим Азим
Ушбу қиссада ўтган асрнинг олтмишинчи-етмишинчи йилларида юртимизга хос ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳаёт бир қишлоқ йигити - Баҳромнинг соддагина, беғубор севгиси кечинмаларига уйғунлаштириб берилган. Асар қаҳрамонлари оддий, тортинчоқ ўқувчи-ликдан, зукко, гапга чечан, маънавий етук, жисмонан чиниққан журналист даражасига етишиши ва асар сўнгида ўз мақсадига машаққатлар билан эришиши акс эттирилган.
Қиссада қаҳрамоннинг муҳаббати кутилмаган тўсиқларга дуч келиб, севгилисидан жудо бўлиши саргузашт детектив воқеликлар билан боғлаб баён этилган. Асардаги воқеалар қисман Реал воқеаларга асосланган. Китобхон улар билан танишаркан, тарбиявий, маънавий кўникмаларга эга бўлади, деб умид қиламиз.

- 441
- 744
Ёввойи куёв
Набижон Ҳошимов
Қўлингиздаги мазкур китоб қаҳрамони Мамажон ёввойининг ҳаёти сизга таниш бўлган машҳур "Робинзон Крузо", "Дерсу узала", "Уфқ", "тоғда ўсган бола" каби асарлар қаҳрамонларининг кечинмаларининг кечмишларига қайси томонлари билан ўхшаб кетади.
Лекин Робинзон яшаган кимсасиз оролда йил давомида мўтадил иқлим, ов қуроллари, хуллас инсон ҳаёти учун зарурий барча манбалар бўлган эди ва у мутлақо эркинликда кун кечириб, ҳатто бемалол олов ёқа олган эди. Қувғиндаги Мамажон эса ана шундай оддий шароитлардан ҳам маҳрум эди...

- 300
- 600
Ёввойи келин
Набижон Ҳошимов
Мазкур роман Сабоҳат исмли аёлнинг аянчли ҳамда ажабтовур қисмати ҳақида бўлиб, ўткир сюжетли воқеалар, кутилмаган ҳодисалар ва саргузаштларга бойлиги билан ўқувчини ўзига ром этади.

- 290
- 630
Уруш ва тинчлик
Лев Толстой
Роман-эпопея жанрининг энг шоҳ асарларидан бўлмиш мазкур машҳур «Уруш ва тинчлик» романи кўлами жиҳатидан дунё адабиёти ихлосмандлари томонидан юксак эътирофларга сазовор бўлган. Бугун ушбу асарни жуда соғинган ва унинг янги нашрини интиқлик билан кутаётганлар кўп. Бунда, албатта, Толстой даҳоси ҳақида гапириш ўринли бўлади.
Россиянинг Наполеон томонидан босиб олиниши мумкин бўлган бир вақтда бошқалардан ўзларини устун деб билган турли табақаларни душманга қарши кураш воситасида бирлаштирган, айни пайтда эса рус халқининг маиший ҳаёти ва уларнинг дунёқарашини тўла-тўкис ифодалаган «Уруш ва тинчлик» асарининг дунёга келиши ўз даври учун катта воқеа эди.

- 379
- 786
Ўткан кунлар
Абдулла Қодирий
Халқимизнинг артлоқли фарзанди. улуғ сўз санъаткори Абдулла Қодирий беназир романлари, ҳаёт ҳақиқатига ёгрилган ҳикоя ва ҳажвиялари билан миллив адабиётимиз хазинасини бойитди, уни янги босқичга олиб чиқди.Қодирий - миллий романчилик мактабининг тамал тошини қўйган ёзувчи. Адиб қаламига мансуб "Ўткан кунлар" романи замонавий ўзбек адабиётининг дурдоналаридан бири саналади.

- 790
- 2085