yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Билимли авлод – буюк келажакнинг, тадбиркор халқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса тараққиётнинг кафолатидир
Шавкат Мирзиёев
Ушбу адабиётдан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасининг ўзбек ва рус тилларидаги матни ўрин олган.
- 87
- 588
Янги Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев
Ишончим комил, биз жонажон Ватанимизга бўлган чексиз меҳримиз ва садоқатимизни муқаддас байроқ қилиб, бор билим ва тажрибамиз, ақл-заковатимизни ишга солиб, ягона халқ, ягона миллат бўлиб, кўзлаган эзгу мақсадларимизга албатта етамиз.
- 167
- 927
Янги Ўзбекистон стратегияси
Шавкат Мирзиёев
Эътиборингизга ҳавола қилинаётган китобда Янги Ўзбекистонни ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг мақсади, мазмун-моҳияти ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиётимиз истиқболлари ҳақида атрофлича фикр юритилади.
- 139
- 501
Шоҳнома
Абулқосим Фирдавсий
«Шоҳнома» — Ўрта Осиё ва Эрон халқларининг миллий ифтихори ўсиб келаётган даврда яратилди. Ушбу асарни кўп шоир ва адабиётшунослар бадиий фикр хазинаси, янги- янги бадиий асарларнинг вужудга келишида уммондек тубсиз манба деб ҳисоблайдилар. Мазкур достон мукаммал тартибга солинган бўлиб, композицияси ҳам жуда пухта. Фирдавсий ўзининг бу улкан асарида жуда кўп фалсафий ғоялар, ижтимоий масалаларни илгари суради, ажойиб характерларни яратади, пейзажлар чизади.
Жанг саҳналарини тасвирлайди. Асар кенг китобхон оммага мўлжалланган.
- 131
- 351
Туркистон қайғуси
Алихонтўра Соғуний
Ушбу китоб улуғ бобокалонларимиздан бири бўлган аллома Алихонтўра Соғуний қаламларига мансуб нодир бир асардир. Муаллиф “Туркистон қайғуси” (1966 - 1973) номли бу асарида халқимиз қандай қилиб босқинчиларга қарам бўлиб қолгани ва динни, Ватанни, миллатни асраш кераклиги, мустақилликни қўлга киритиш учун нималар қилмоқ зарур эканлиги тўғрисида ўша мустабид совет тузуми даврида етук сиёсий арбоб сифатида чуқур сиёсий-ижтимоий мантиқ асосида мукаммал баён этади.
Шу билан бирга, бу асарда Марказий Осиё халқларининг энг қадимги даврлардан то ХИХ аср охиригача бўлган давр ичида қурган давлатлари, Амир Темур ҳақида, туркий халқлар этнографиясига оид қимматли маълуматлар ҳам бор. Китобдан олий ўқув юртлари талабалари ва тарих билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси фойдаланишлари мумкин.
- 162
- 547