yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Менинг Доғистоним
Расул Ҳамзатов
Ўз халқининг машҳур шоири Расул Ҳамзатов «Менинг Доғистоним» асари Ватан туйғуси, миллат равнақи, тил ма-данияти, урф-одатлар давомийлиги, ҳикмат-ривоятлар боқийлиги ва соф муҳаббат ҳақидаги энг ибратли китоблардан биридир. 1967 йилда босмадан чиққан бу китоб тезда жаҳон халқлари тилларига ўгирилди ва китобхонларнинг бебаҳо бойлигига айланди. Ўз ижод маҳсули муваффақиятидан руҳланган шоир «Менинг Доғистоним» асарининг иккинчи китобини 1971 йилда адабиёт мухлисларига тақдим этганди. Истеъдодли шоир Асрор Мўмин ушбу асарнинг биринчи китобини 2008 йилда, иккинчи китобини яқинда она тилимизга тўлиқ таржима қилди. Шоирнинг комил инсон орзусини ўзида мужассам этган мазкур асари китобхонларни, айниқса, ёш авлодни ҳам миллий, ҳам умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга олиб, иккала китоб яхлит ҳолда чоп қилинмоқда. Илк бор она тилимизда, тўлиқ ҳолда чиқаётган бу китоб Расул Ҳамзатов мухлислари учун унутилмас туҳфадир.
- 163
- 378