Genres
Tags
Most popular publications

Яшил кеча
Рашод Нури Гунтекин
Асарда жуда кенг ҳаёт масалалари: инсонлар кўзини кўр қилиб қўйган бойлик ва динга мутаасаблик, бунинг натижаси ўлароқ дунёвий билимлар қолиб сохта диний таълимларнинг болаларга ўргатилиши, уларнинг гулдек ҳаёти ёшлигиданоқ барбод қилиниши ва Шохин Афандининг шуларга қарши кураши тасвирланган.
Асар воқеалари жуда таъсирчан, ҳаётий ибратларга бой. Шохин Афанди бутун умрини шу эзгулик йўлига сарфлайди. Гарчи уруш, босқинчилик ҳаракатлари вазиятни ўзгартирган бўлса-да, аммо Шохин Бей Сароивада ката инқилоб қилади...
- 170
- 346

Қорақуюн
Нормурод Норқобилов
Ёзувчи Нормурод Норқобилов бир қатор асарлари билан китобхонларга яхши таниш. Адибнинг «Қорақуюн» романида тоғлик йигитнинг тутқунликка тушиб қолиши, озод бўлгач эса, уни қуллик чоҳига улоқтирган кимсадан қасос олиш ниятида бир жониворни «жонли ўқ» сифатида қафас, яъни ғулда тарбиялаши акс эттирилган.
Асарда озод инсон тутқундаги инсоннинг руҳиятини англаб етмоққа қодир бўлмаганидек, инсон ҳам тутқундаги жониворнинг ботинида юз бераётган эврилишларни идрок этмоққа ожиз эканлиги моҳирлик билан тасвирлаб берилган.
Асар ўқувчиларга манзур бўлади, деган умиддамиз.
- 140
- 309

Буюрмаган бўйлик
Тузувчи Абдураҳмон Жўраев
Ҳикоя - жахон адабиётида бой тарихга эга оммабоп жанр. Ҳукмингизга хавола килинаётган мазкур тўпламдан Нобель мукофотига сазовор бўлган машхур адибларнинг ҳикоялари ўрин олган. Ҳикоялар ранг-баранг мавзуларда бўлишидан қатьи назар мехр-мухаббат, эзгуликка ташналик, олийжаноблик, инсонпарварлик, эхтиросларнинг жўшкинлиги, бадиий пухталик каби фазилатлар уларни уйғунлаштиради. Жахон адабиётининг энг сара хикоялари сизда катта таассурот колдиради, деб умид киламиз.
- 119
- 243

Қилич ва қалқон (2- китоб)
Вадим Кожевников
Вадим Кожевниковнинг «Қилич ва қалқон 2- китоб» романи совет разведкасининг фашистлар устида олиб борган жасоратга тўла ишларидан ҳикоя қилади. Романда тасвирланган қаҳрамонлар -совет разведкачилари руҳий олами гўзал, иродаси ниҳоятда мустаҳкам ватанпарварлик ҳиссига эга бўлган кишилардир. Улар душманга ҳарбий ва иқтисодий сирларни онгига, машъум ниятларини барбод этишга, она юртга яширин суратда тайёрланаётган хавфли ишлардан огоҳ қилишга - халқнинг қалқон ва қасоскор қиличи бўлишга ҳаракат қиладилар.
- 320
- 897

Оқ каптарлар
Нурали Қобул
Ватан... табиатдан бошланади. Табиатни ҳис эта олган бола қалбида Ватан туйғуси теран ва бутун шаклланади, ушбу ҳикоя ва қиссаларни ўқиган ўқувчи беихтиёр ҳалол, самимият ва садоқат каби юксак инсоний эътиқодлар хисида ўйлай бошлайди. Инсон она заминнинг бир парчаси эканлиги, унинг тақдирига жавобгар эканлиги ҳақида мушоҳада қила бошлайди.
- 142
- 447