yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Данғиллама ҳовлидаги ўлим
Жеймс Хэдли Чейз
Сирли қотиллик, бир-биридан тушуниксиз гувоҳликлар, ноҳақ айбловлар ва туҳмат адолатсизликка олиб келади. Ҳаммаси оддий муштлашувдан бошланган эди, бу машмаша катта изқуварликка сабаб бўлади. Издиҳомга аёлларнинг аралашуви воқеаларни янада чигаллаштириб юборади. Шов-шувли жиноят омма эътиборини тортади. Уни очиш учун каттагина пул тикилади. Бироқ жиноят-чиларни топиш осон эмас. Бу ишни фақат биргина одам уддалаши мумкин...
- 236
- 368
Ғоялар фалсафаси
Ж. Норбеков
Ушбу ўқув қўлланмада «Ғоялар фалсафаси» фанининг предмети, мақсад ва вазифалари, ғоялар фалсафасининг ривожланиш босқичлари, дунёнинг мафкуравий манзараси, мафкуравий онг ва дунёқараш ҳамда мафкуравий тарбия билан боғлиқ муаммоларнинг ечими батафсил ёритилган. Ўқув қўлланма бакалавриат босқичи учун мўлжалланган.
- 301
- 664
Олмос ўғрилари
Луи Буссенар
"Олмос ўғрилари" романи саргузашт жанрининг таниқли устаси Луи Буссенарнинг энг машҳур асарларидан биридир. Учта жасур француз - Албер де Вилрож, Александр Шони ва Жозеф ҳаётларини хавф остига қўйиб, арвоҳ хазинаси - бебаҳо Кафра олмосларини излашга отланадилар. Африка чангалзорлари ва чўллари бўйлаб қилган саёҳатларида қаҳрамонлар бир неча бор ҳаёт ва ўлим ёқасига келиб қолишади - ахир хазинани фақат улар эмас, балки уларнинг ашаддий душманлари ҳам ов қилишади-ку... Роман саҳифаларида китобхонни ҳайратланарли саргузаштлар, эҳтирослар қайнови, разил хиёнат ва романтик севги ҳикоялари кутмоқда - детектив сюжет эса сўнгги саҳифага қадар таранг ҳолатда ушлаб туради.Китоб таниқли рассом Сергей Яровининг ранг-баранг ва динамик расмлари билан безатилган.
- 342
- 483
Ёлғизликнинг юз йили
Габриел Гарсиа Маркес
"Ёлғизликнинг юз йили" Габриел Гарсиа Маркеснинг машҳур романи бўлиб, жаҳон адабиётининг энг муҳим асарларидан бири ҳисобланади. Бу асар Буендиа оиласининг юз йиллик тарихини, севги, азоб, ёлғизлик ва вақтнинг инсон ҳаётига таъсирини ҳикоя қилади. Асарда, Колумбиянинг кичик бир шаҳарчасида яшовчи Буендиа оиласининг авлодлари давомида содир бўлган воқеалар тасвирланади. Вақт ўтиши билан улар ёлғизлик ва умид ўртасида ҳаёт кечиришади.
- 246
- 502
Қизил ва қора
Мари-Анри Бейл Стендал
Жаҳон адабиётининг мумтоз асари саналган “Қизил ва қора” романи ҳар бир замонга замондошдир. Ушбу асарда ёш ўсмир йигитнинг муҳаббати орқали кучли эҳтирос, онгсиз ҳиссиёт, шуҳратга чанқоқлик ва улар ўртасидаги кучли тўқнашувлар маҳорат билан тасвирланган.
- 202
- 415