new publications
Genres
Tags
Most popular publications
Жуда қизиқ воқеа
Анвар Обиджон
Тўпламга киритилган ҳамма шеърларим китоб ҳолида биринчи марта нашр этилмоқда. Уларда болалар дунёси, она табиат нафосати, турли буюм ва жонзотларнинг сирли олами ҳақида иложи борича қувноқроқ тарзда сўз юритишга ҳаракат қилдим.
Ушбу китобга чоп этилиши арафасидагина "Юлдузча" белгиси қўйилди. Уни саралаш, безаш ва нашрга тайёрлашдаги катта меҳнатлари учун Ғофур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашириёти коллективидан ҳам чексиз миннатдорман.
- 300
- 669
Гоблинлар қўриқхонаси
Клиффорд Саймак
Америкалик фантастик-ёзувчи Клиффорд Саймакнинг "Гоблинлар қўриқхонаси" романи фентези жанрида яратилган энг ажойиб асарлардан ҳисобланади. Унда ер шарида инсонлардан анча аввал пайдо бўлган.
"Митти элат" - эльфлар, троллар ва гоблинлар қаторида ҳад-ҳудудсиз коинотнинг кўз илғамас пучмоқларидан келган ва ақл бовар қилмас шакл-шамойилларидаги беҳисоб онгли мавжудотларни учратасиз. Улар иштирокидаги ажойиб–ғаройиб воқеаларнинг шиддат билан ривожланиши ўқувчининг ақлини шошириб қўяди.
Алберт Эйнштейндек мутафаккир олим "тасаввур билимдан кучлироқ" деганида ҳар томонлама ҳақ эди. "Гоблинлар қўриқхонаси" асарининг ўзбек тилида нашр этилиши ёшларимизда коинот ҳақидаги билимлардан ташқари қудратли тасаввурни ҳам ривожлантиришга хизмат қилиши шак-шубҳасиздир.
- 298
- 602
Бахтини топган йигит
Аҳмад Моҳир Пакшон
Қўлингиздаги китоб - икки пок қалбнинг Самимий муҳаббати қиссаси. У Отабек ва Кумуш, Анвар ва Раънолар севгисини эслатилган ҳаяжонли, покиза туйғулар ҳақидадир. Бу қиссада инсоний меҳр-оқибат, садоқат, комилликка интилиш улуғланади.
Асар сизни хушнуд қилишига ишонамиз.
- 348
- 592
Шахмат сабоқлари
Маматқул Хайлаев
Бизга маълумки, мамлакатимизнинг ёш шахматчилари жаҳон миқёсидаги мусобақаларда ўз маҳоратларини намойиш этиб, яхши натижаларни қулга киритмоқдалар. Ана шундай муваффақиятларимизнинг бардавом бўлишини таъминлаш мақсадида шахмат ҳақидаги турли адабиётларга эҳтиёж сезилмоқда.
Шахмат бўйича халқаро спорт устаси Маматқул Хайлаев мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ва тўгаракларда шахмат ўрганувчиларга қулай бўлиши учун мазкур китобни яратди. Ушбу сабоқлардан шахмат мураббийлари, жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва мустақил ўрганувчилар фойдаланишлари мумкин.
- 294
- 688
Дарди бедаво
Носир Зоҳид
Ёзувчининг ушбу тўпламидан унинг турли йилларда ёзган қиссалари ўрин олган. Адиб ўз асарларида беҳуда ҳою ҳавасга берилиш, нафсни жиловлай олмаслик оқибат инсонни тубанлик сари етаклаб жаҳолат ботқоғига ботиришини ўқувчи кўз ўнгида намоён қилади.
Содда, равон тилда ёзилган бу ҳиссалар китобхонни бефарқ, қолдирмайди, ҳушёрликка ундайди.
- 323
- 679