yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Қизил ва қора
Мари-Анри Бейл Стендал
Жаҳон адабиётининг мумтоз асари саналган “Қизил ва қора” романи ҳар бир замонга замондошдир. Ушбу асарда ёш ўсмир йигитнинг муҳаббати орқали кучли эҳтирос, онгсиз ҳиссиёт, шуҳратга чанқоқлик ва улар ўртасидаги кучли тўқнашувлар маҳорат билан тасвирланган.
- 137
- 314
Омина
Муҳаммад Кабир Умар
Ушбу китоб Африкадаги аёлларнинг ўз ҳуқуқларини талаб қилиш ва фаровон ҳаётга эришиш йўлида кўрсатган жасоратларини, шунингдек, юқори табақали қатлам ҳаётини, уларнинг ўй-фикрларини Омина тимсолида бадиий ифодалар орқали очиб берган. Хотин-қизларнинг жамиятда ишлаб, фаолият юритишлари, сиёсий-ижтимоий ҳаётга аралашишлари, уларнинг илм олиб, ривожланишга ҳисса қўшишлари ва бу борада жиддий кураш олиб боришлари китобнинг асосий ғоясидир.
Бу китобни ўқиб чиққан ҳар бир ўқувчи асардан ҳаётий тажриба олиб ва керакли хулосалар қилади.
- 169
- 354
Лиссабондаги тун
Эрих Мария Ремарк
Ўзбек адабиёти ихлосмандларига «Уч оғайни» ва «Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ» (Низом Комил таржималари) романлари билан яхши таниш бўлган Эрих Мария Ремарк йигирманчи асрнинг энг машҳур ва асарлари кўп ўқиладиган ёзувчиларидан биридир. «Зафар дарвозаси» (1946), «Ҳаёт учқуни» (1952), «Ҳаёт-мамот палласи» (1954), «Қора ҳайкал» (1956), «Осмон севишни билмайди» (1961), «Жаннатдаги соялар» (1971) каби романлар муаллифи.Адибнинг сиз азиз китобхонларга тақдим этилаётган «Лиссабондаги тун» романида мусофирчиликдаги хор-у зорликлар, фашизм, зулм ва икки қалб ўртасидаги сўнмас муҳаббат, садоқат каби мавзулар кўтарилган.
- 206
- 336
Доктор Моро Ороли
Ҳерберт Уеллс
Инглиз фантаст ёзувчиси Ҳерберт Уеллс номи китобхонларга яхши таниш. Унинг "Вақт машинаси", "Кўринмас одам" номли қиссалари жаҳон адабиёти дурдоналари қаторида туради. «Доктор Моро ороли» адибнинг учинчи машҳур қиссаси. Мазкур асарда табиат қонунларига қарши бориб, инсон ва ҳайвонни жарроҳлик йўли билан бирлаштириш орқали янги бир махлуқ яратишга аҳд қилган ёвуз олимнинг фожиаси бутун даҳшати билан ўз ифодасини топган. Ёзувчи ушбу асар орқали табиат мувозанатига қарши бориш охир-оқибат унинг ижрочиларини оғир фожиага етаклашини рўйи рост кўрсатиб беради. Шунингдек, асарда инсон матонати, унинг ҳар қандай мураккаб вазиятдан ҳам ўз идроки орқали йўл топиб чиқиб кета олиши мумкинлиги, қийинчиликларга дарров енгилмасдан, курашувчан бўлиш кераклиги асар қаҳрамони Прендик мисолида акс эттирилади. Асарни мутолаа қилиш давомида қаҳрамоннинг ғаройиб саргузаштлари ўқувчини алоҳида қизиқтирса, унинг йиртқичларга ем бўлиб кетмаслик, одамлар орасига қайтиш учун тортган заҳматлари айнан инсон салоҳиятини намоён этади.
- 197
- 355
Ибн Сино
Мақсуд Қориев
Таниқли адиб Мақсуд Қориевнинг "танланган асарлари" иккинчи жилдига киритилган "Ибн Сино" тарихий романида буюк ватандошимиз хаёти ва илмий фаолиятининг изчил баёни, бош қаҳрамоннинг ҳалигача номаълум қирралари ширали тилда ёритилган.
- 481
- 893