Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Ўткан кунлар
Абдулла Қодирий
Халқимизнинг артлоқли фарзанди. улуғ сўз санъаткори Абдулла Қодирий беназир романлари, ҳаёт ҳақиқатига ёгрилган ҳикоя ва ҳажвиялари билан миллив адабиётимиз хазинасини бойитди, уни янги босқичга олиб чиқди.Қодирий - миллий романчилик мактабининг тамал тошини қўйган ёзувчи. Адиб қаламига мансуб "Ўткан кунлар" романи замонавий ўзбек адабиётининг дурдоналаридан бири саналади.

- 787
- 2080
Меҳробдан чаён
Абдулла Қодирий
Ўзбек адабиётининг дурдоналаридан бири! Бу асарни ўқир эканман инсон зотининг нақадар тубан ва нақадар юксак ахлоқ эгаси бўла олишига яна бир карра амин бўлдим. Асар қаҳрамонларининг ҳаёт йўллари ҳали ҳам мени кўп ўйлантиради. Анварнинг хулқини кўриб, "шундайин мақталган хулқларнинг эгаси бўлиш мумкинми?", дея ўзимга савол бераман. Анварга мухолиф томоннинг эса (уларнинг исмларини ёзишни муносиб деб топмадим) нақадар жирканч эканликларига ҳайрат назари ила боқаман. Энг асосийси эса, ёзувчи Абдулла Қодирий томонидан бу қаҳрамонлар ҳаётий ва самимий ифодалаб берилган.

- 369
- 1508